UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  2 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  4 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  38 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  7 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6

Футзал. Артур Юнусов Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад тилади Янгиликлар

Футзал. Артур Юнусов Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад тилади

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ собиқ ўйинчиси Артур Юнусов Ўзбекистондаги ўтадиган ЖЧда вакилларимизга омад тилади.

"2016 йилги Осиё кубогида Ироқни енгач, мен ўзимни дунёнинг энг бахтли инсони сифатида ҳис қилганим ёдимда. Чунки бу ғалаба бизнинг шунча йиллик меҳнатимиз ва орзумиз саналган Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этган эди. Чунки биз неча йиллар давомида кучлилар сифатида эътироф этилсакда, бу йўлланмани қўлга кирита олмаётган эдик. Бу биз учун жуда катта ютуқ бўлган. Айниқса мен учун. Чунки узоқ муддатли тикланишдан сўнг футзалга қайтган пайтларим эди. Бу узоқ муддатли тайёргарлик маҳсули.

Биз мазкур йўлланмани қўлга киритгач, ўзимизни еттинчи осмонда ҳис қилган эдик. Балки шу сабаб ҳам дебют Жаҳон чемпионатидаги натижаларимиз у қадар юқори бўлмагандир. Лекин нима бўлганда ҳам биз тарих ярата олдик.

Ҳозирги терма жамоа ҳақидаги фикрларим ижобий. Осиё чемпионатида улар Испаниялик мураббий бошчилигида яхши ўйин намойиш этишди. Бир қанча ёшларнинг янада ўсаётгани сезилди. Умид қиламанки, улар Жаҳон чемпионатида янада кучли ўйин кўрсата олишади. Улар гуруҳдан чиқишлари шарт. Бу энг минимум вазифа. Максимуми эса медалларга эга чиқиш. Биз ўз майдонимизда ўйнаймиз шу сабаб ҳам мақсадни юқори қўйса бўлаверади. Яна бир ютуғимиз бу мухлислар мададини ҳис қила олишдир. Мухлисларнинг учрашувларда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши бизга куч бағишлаши аниқ. Тарихий мундиалда йигитларга омад тилаб қоламан", — деди Юнусов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика