UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Сурхон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва кўп вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда бироз ўзгаришларга қўл урдик ва гол урдик ҳам. Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Нега бундай қилганимизни билмайман. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олиш яхши эмас. Бу бизга бош оғриқ бўлмоқда.

- Жамоангиз голдан сўнг ҳимоявий услубга ўтаётганидан нолидингиз. Бунга сабаб нима? Бош мураббий кўрсатма бермаётган бўлса, нега футболчилар ҳимояланишмоқда?

- Ушбу масалани ҳал этишимиз керак. Бу бизнинг муаммомиз. Шунигдек, яратган вазиятларимиздан яхши фойдалана олмаяпмиз.

- Сильванус Нимели қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берсангиз? Шунингдек, сўнги учрашувларда яхши ўйин намойиш этаётган Асадбек Каримов бугунги учрашувда кеч майдонга тушди. Каримовнинг асосий таркибдан жой олмаганига сабаб нима?

- Нимели тикланиш жараёнида. Секин асталик билан ўз спорт формасини тиклаб бормоқда. Ҳужумчимиз тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз. Асабдек Каримовни эртароқ майдонга туширишим керак эди деб ўйлайман. Шу ишда бироз хатога йўл қўйдим. Асабдек ўйинни кучайтира олиши аниқ эди, аммо биз кеч қарор қабул қилдик.

- Ўйин давомида прожекторлар учиб қолди ва учрашув бир муддатга тўхтатилди. Бу жамоангизга қанчалик зарар етказди?

- Аксинча, бу бизга ёрдам берди. Чироқ ўчишига қадар жуда чуқур ҳимояга ётиб олгандик. Техник танаффусда бироз нафас ростлаб олдик.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика