UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  0 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  3 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  9 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  7 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  2 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1

Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Февзи Давлетов фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда йигитларни ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз тетиклик ва тезлик етишмади. Йигитларга қанотларни ишга солишни айтдик. Рақиб кўпроқ марказга эътибор бераётганди. "Металлург" бизни яхши ўрганди ва иккинчи зонада кутиб олди. Қарши ҳужумга ўтишга интилди. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Футболчилар керакли хулосаларни чиқаришди. Ўйлайманки, яхши ўйин ва дарс бўлди",- дейди Февзи Давлетов. 

- "Сурхон" бир киши кам ҳолатда ҳам характер кўрсата олди. Бундай паллада иккита нарса бош планга чиқади: мураббий тактикаси ва жисмоний устунлик. Сизларда қайси бири ўхшади?

- Рақиб юқори прессинг қилганида бизга қийин бўларди. Улар бизга енгиллик яратиб беришди. Ҳужум қилишга ҳам имконият берди. Жарима зарбасида ҳам шундай ҳолат.

- Журналистлар учун ажратилган худудда биринчи бўлимда Давлетов аут деб  бақириб ўтиришди?

- Буни эътиборга олиш керакмас. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Футбол 90 дақиқа ўйналади. 

- Аввалги матбуот анжуманида Сильванус Нимели масаласига нуқта қўйилди. Артём Потапов борасида ҳам якуний қарор қабул қилиндими?

- У жамоа билан шуғулланмоқда. Олдинда унинг келажаги ҳақида аниқ тўхтамга келамиз. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Жамоада қолишни истайдими ёки йўқ каби деталлар бор. Биринчи давра якунланишига яна 2 та ўйин қолди. Шундан сўнг маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика