UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   3 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  28 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Бизда 23 нафар тенг кучли футболчи бор. Бундай жамоа билан катта натижага эришса бўлади" Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Бизда 23 нафар тенг кучли футболчи бор. Бундай жамоа билан катта натижага эришса бўлади"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Осиё кубоги саралаши доирасидаги Камбоджага қарши ўйиндан кейин (7:0) championat.asia сайтига интервью берди.

"Биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Барчаси режа бўйича кечди, захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтириб беришди. Охирги дақиқаларга қадар бир хил темпда ҳаракат қилдик. Ҳар икки кунда ўйинлар бор, лекин бу бизга муаммо бўлмаса керак. Сабаби бизда 23 нафар бир-бирига тенг бўлган футболчилар бор. Шу боис Непалга қарши ўйинда ҳам асосий таркибда ротация қиламиз.

Йигитлар ҳам жисмонан, ҳам руҳий чарчоқлари чиқди. Бор эътибор иккинчи ўйинга қаратилган. Худо хоҳласа, Осиё кубогига йўлланма оламиз, чунки менда футболчиларга ишонч бор. Аҳил, тажрибали ҳақиқий жамоани кўряпман, захирада ўтирганлар майдондагиларни қўллаб туришибди. Бундай жамоа билан катта натижага эришиш мумкин.

Гуруҳимиздаги вазият ҳозирча жуда чигал, сабаби барча жамоада ҳали имконият бор. Насиб қилса Непални мағлуб этсак, Камбоджа Баҳрайн билан тенгма-тенг ўйнаса керак.

Йигитлар фақат ғалаба ҳақида ўйлашмоқда, барчада ўзига бўлган ишонч бор. Худо хоҳласа ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, Осиё кубогига чиқамиз", - деди Фарҳод Нишонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика