UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  4 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Элдорбек Суюнов: "Рақиб кўпроқ легионерларга таяниб ҳаракат қилади" Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: "Рақиб кўпроқ легионерларга таяниб ҳаракат қилади"

"Насаф" клуби 8 февраль куни ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Доҳада "Ал Жайиш"га қарши майдонга тушади.
Биз "аждарлар" асосий посбони Элдорбек Суюнов билан суҳбатлашдик.

- Муҳим баҳс олдидан жамоанинг кайфияти қандай?
- Барча эътибор "Ал-Жаиш" билан кечадиган ўйинга қаратилган. Жамоамиздаги ҳамма футболчиларни кайфиятлари аъло даражада. "Насаф"да ички муҳит жойида. Биз бир оиладекмиз. Худо хоҳласа, Қатарга фақат ва фақат ғалаба илинжида борамиз. Бош мақсадимиз мухлисларга ажойиб ғалабани тақдим этиш.

- Элдор, жароҳат безовта қилмаяптими?
- Худога шукур, белимдаги оғриқ деярли безовта қилмаяпти.

- Рақиб сафидаги қайси футболчилар хавфлироқ кўринмоқда?

- "Ал-Жаиш"ни ўйинлари туширилган дискларни мураббийларимиз бизга кўрсатиб таҳлил қилишмоқда. "Ал-Жаиш" кўпроқ легионерларга таяниб ҳаракат қилади. Рақиб сафидаги 10 рақамдаги франциялик Экоко ва 4 рақамда ўйнайдиган Андерсон қатарликларни асосий қуроли экан.

- "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олишга қодирми? "Ал-Жаиш"ни мағлуб этилган тақдирда ҳам, яна бир учрашувни меҳмонда ўйнашга тўғри келади.
 - Биз ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишни жудаям хоҳлаяпмиз ва бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Айни пайтдаги асосий вазифа ва мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичидаги чиптани ўзимизники қилиб олиш.

- Асосий вақтларда ҳисоб тенг бўлиб қолса, табиийки ғолиб "лоторея" баҳси орқали аниқланади. Сиз бу синовга тайёрмисиз?
- Агарда учрашув тақдирини пенальтилар серияси орқали ҳал этиш керак бўлса, бу кўп жиҳатдан омадга боғлиқ бўлади. Омад кимга кулиб боқса, ўша жамоа ўз мақсадига эришади деб ўйлайман. Агар вазият шуни тақозо этса, бор имкониятимни ишга соламан.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика