UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  5 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  46 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  5 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  6 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   13 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  2 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0

Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин" Янгиликлар

Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"

Эртага Суперлиганинг 18-тур ўйинларига старт берилади. Бу турда бизни бир нечта марказий ва қизиқарли жанглар кутмоқда.

Мазкур тур олдидан черногориялик мутахассис, "Пахтакор" собиқ устози Миодраг Радулович ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, олдиндаги марказий қарама-қаршиликлар нафақат мухлисларга  юқори ҳиссиётларни беради, балки чемпионат жадвалининг ҳолатига оид муҳим саволларга жавоб беради.

"Суперлиганинг навбатдаги тури масъулиятли ва қизғин  ўйинларни тақдим этади. Бу ўйинлар мухлислар учун ҳақиқий завқ манбаи бўлиб, шу билан бирга, чемпионат жадвалининг якуний кўриниши ҳақида муҳим маълумотлар беради",-  дейди Радулович.

— "Насаф" жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсатмоқда: улар жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди ва чемпионлик учун яхши имкониятга эга. "Нефтчи" эса сўнгги тўрт учрашувда уч маротаба ғалаба қозониб, яхши формада эканлигини исботлади. Агар "Нефтчи" ушбу ўйинда зафар қучса, у чемпионлик учун энг жиддий номзодга айланади. Бу ўйин икки жамоа мухлислари учун ҳаяжонли ва натижаси кутилмаган бўлади.

— "Динамо" бу мавсумда ажойиб натижалар кўрсатмоқда – бу уларнинг ўйинлари ва жадвалдаги ўрнидан ҳам кўриниб турибди. Мураббий Вадим Абрамов тажрибали ва яхши шаклланган жамоа туза олди. Улар ўз майдонларида ҳам, сафарда ҳам барқарор ўйнамоқда. Ёш истеъдодлар – Ҳалилов, Ўрозов ва Облақулов жамоага ўзгача ранг-баранглик олиб кирмоқда. “Пахтакор” эса мавсумни ноқулай ўтказмоқда: жамоа “иссиқ-совуқ” ўйин услубида ҳаракатланмоқда. Сўнгги турда ОКМКга ютқазган "Пахтакор" учун "Динамо" билан ўйин жадвалда юқори ўринларни сақлаб қолиш йўлида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ишончим комилки, мураббий Камолиддин Тожиев “Пахтакор”ни муваффақиятли йўлга қайтаришга эришади.

— "Андижон" сўнгги натижалари билан жамоанинг яхшиланганини кўриш мумкин: олтита ўйинда фақат бир марта "Бунёдкор"га имкон бериб, иккита ғалаба ва учта дуранг қайд этди. “Навбаҳор”га қарши ғалаба уларга мусобақанинг қолган қисмида барқарор ҳаракатланиш имконини беради. "Навбаҳор" эса натижалар бўйича қийин вазиятда: сўнгги 3 та  ўйинда ғалабасиз кетмоқда. “Андижон” билан беллашув уларнинг жадвал юқориси учун курашишга қайтиш имкониятини кўрсатади.

— Умуман олганда, бу тур жуда қизиқарли ва натижалари кутилмаган ўйинларга бой бўлади деб ўйлайман. Учта марказий ўйин мусобақанинг давоми қандай ўтишини белгилаб беради ва мухлислар учун ҳақиқий футбол байрамига айланади. Кечаги "Шўртан" ва "Сурхон" иштирокидаги ўйинлар бу йилги чемпионатнинг тенг рақобатда ўтаётганини яна бир бор исботлади. Танаффус вақтида барча жамоалар мустаҳкамланиб, кучлироқ ҳолатда қайтди – бу эса мусобақа охиригача янада кўпроқ кутилмаган натижаларни ваъда қилади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
09 авг 18:14:53
From Earth
Bu shunchaki o'yin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Radulovich hozir qayerda? Gaplaridan O'zbekiston chempionatini kuzatib bormoqda
Ливан термасида ишлаётганди
+1   
09 авг 19:51:40
Ravshan Ruzikulov
Neftchi Nasafni yutsa kerak 18-turda.chunki oxirgi 3 turda yaxshi o'yin ko'rsatyapti yana o'z uyida o'ynaydi muxlislari qarshisida.o'z uyingda devorlar ham yordam beradi. Bu yil chempion kim bo'lishini oldindan aytish qiyin. Saviyasi oshgan chempionatimizni
+1   
09 авг 17:04:51
Жалоладдин Мухаммадович✈
Нефтчига мураббий бўладими дийман Радуловичн бу гапда
+1   
09 авг 17:02:59
Bu shunchaki o'yin
Radulovich hozir qayerda? Gaplaridan O'zbekiston chempionatini kuzatib bormoqda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика