UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  0 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш" Янгиликлар

Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"

Биринчи лиганинг 1-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Чиғатой" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дмитрий Ким ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун бизга бу майдонда ўйнаш оғирлик қилди. Биз кўпроқ сунъий майдонда машғулотлар ўтказганимиз сабабли бирданига табиий майдонга мослашиш қийин кечди. Бундан ташқари мезбонларда мавсумнинг илк учрашуви, очилиш ўйини бўлгани сабаб уларда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли экани кўриниб турди. "ФарДУ" жамоаси ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугун кўзга ташланган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- "Чиғатой" жамоаси олдига қўйилган мақсадлар қандай?

- Ёш футболчиларни катта футболга катта футболга тайёрлаш бизнинг асосий мақсадимиз. Ёш иқтидорлар устида ишлаб ўз худудимиздаги ва бошқа вилоятлардаги Про-лига ва Суперлига клубларига, шунингдек терма жамоаларга муносиб футболчиларни етказиб бериш бизнинг устувор вазифаларимиздан ҳисобланади.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика