UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  4 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Дилшод Жабборов: Абрамов билан таркибдаги 70 фоиз футболчилар илгари ҳам бирга ишлаган Янгиликлар

Дилшод Жабборов: Абрамов билан таркибдаги 70 фоиз футболчилар илгари ҳам бирга ишлаган

"Локомотив"га Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинлангач, бу борада футболчиларнинг фикрларини билишга қизиқдик.
Дастлаб жамоа сардори Дилшод Жабборовга мурожаат қилдик.

- Фузайловнинг ўрнига Абрамовнинг тайинланди. Бу сизнингча тўғри қарорми?
- Биз профессионалмиз. Шу боис қайси мураббий билан ишласак ҳам ўз вазифамизга сидқидилдан ёндошиб, клубнинг ўз олдига қўйган мақсадига эришиши учун бор кучимизни сарфлашимиз керак бўлади. Раҳбарият бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Буни муҳокама қилиш бизнинг ваколатимизга кирмайди.

- ОЧЛ плей-офф баҳсидаги омадсиз ўйиннинг бош айбдори сифатида кўпчилик Фузайловни кўрсатмоқда. Сиз қандай фикрдасиз?
- Назаримда бунга биз футболчилар айбдормиз. Чунки мураббийнинг берган кўрсатмаларини шу куни тўлиқ бажара олмадик.

- Аввалги мураббийнинг устун жиҳатлари нимада эди?
- Ҳар бир мураббий футболда ўз фалсафасига эга бўлганидек, Ҳаким Қаюмовичнинг ўз қараши бор эди. Умуман олганда бу мутаҳассис клубда ёмон ишламади. Дастлабки йили 3-ўринни эгалладик. Кейин эса кумуш медалларига эга чиқдик.

- У билан хайрлашиш қандай кечди?
 - Мураббий ўзи билан ишлаган барчага миннатдорчилик билдирган холда, омад тилади ва илиқ тарзда хайрлашдик.

- Бошқарув постига Вадим Абрамовнинг келишини футболчилар қандай қабул қилди?
- Жуда яхши. Айни пайтдаги таркибимизнинг 60-70 фоизи илгари Карленович билан бирга ишлаган. Шахсан мени ҳам "Локомотив"га Абрамов таклиф этганди. Тажрибали мутахассис. Умид қиламанки бу мураббий билан ҳам кўплаб ютқувларни қўлга киритамиз.

- Абрамов бугун илк машғулотини ўтказибди. Биринчи куни У сизларга нималар деди?
- Ҳа, бугун янги бош мураббий таништирилди ва у билан дастлабки машғулотни ўтказдик. Ҳозирча шу чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш айтилди. Энди яқин кунлар ичида мураббий футболчилар билан алоҳида гаплашса керак.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика