UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Дилшод Нуралиев: «Гуруҳимизда фаворит йўқ» Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: «Гуруҳимизда фаворит йўқ»

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамаоси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида ўз фикрини билдирди ва гуруҳда фаворит жамоа йўқлигини таъкидлади.

26 август куни Абу Даби шаҳрида U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати финал босқичининг «C» гуруҳида Марокаш, Панама ҳамда Хорватия ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди. Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев қуръа натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди ва гуруҳ босқичида барча тўрт терма жамоанининг имконияти бир хил эканини таъкидлади.

«Гуруҳимизда фаворит йўқ. Бизнинг гуруҳимиздаги барча терма жамоаларда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бир хил деб ўйлайман», - дейди Нуралиев.

«Айни дамда, гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида озми кўпми маълумотлар бор. Айтишим мумкинки, биз кўпчилик таъкидлаётгандек кучсиз гуруҳга тушмадик. Марокаш ўсмирлар терма жамоасининг 14 нафар футболчиси Европа чемпионатларида тўп суради. Улар орасида «Барселона», «Ювентус», «Интер» каби дунёнинг энг кучли клубларида тўп сураётган футболчилар ҳам бор. Марокаш ўсмирлар терма жамоанинг ўзагини эса, Бельгия чемпионатининг еткачилари, «Стандарт» ҳамда «Брюгге» клубларида тўп сураётган футболчилар ташкил этади. Ушбу терма жамоа иштирокидаги ўйинларнинг видеолавҳаларни кўрдим ва айтишим керакки бу терма жамоа жисмонан жуда бақувват футболчилардан ташкил топган. Ҳулоса ўрнида айтишим мумкин, Марокаш анча маҳоратли футболчилардан ташкил топган ва жаҳон чемпионати баҳсларида кўпчилик учун ҳақиқий бош оғриқ бўлиши мумкин», дея қўшимча қилди Дилшод Нуралиев.

«Гуруҳдаги қолган икки рақибимиз ҳақида ҳам фақат илиқ фикр билдириш мумкин. Панама ўз қитъасининг иккинчи терма жамоаси сифатида жаҳон чемпионатига ташриф буюради. Панама ўсмирлар терма жамоаси ўсмирлар ўртасида КОНКАКАФ чемпионатида финалгача етиб бориб, Мексикага мағлуб бўлган», дея қўшимча қилди Нуралиев. «Хорватия ўсмирлар терма жамоасининг асосини «Динамо Загреб» клуби футболчилари ташкил этади. Бу жамоа сафида ЕЧЛ саралаш босқичларида тўп суришга улгурган маҳоратли футболчилар мавжуд».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади ва бу йиғин давомида мезбон - Австрия U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Терма жамоа бош мураббийи, Австриядаги йиғин олдидан бир қатор жароҳат олган асосий таркиб футболчиларнинг сафга қайтишига умид қилаётганини таъкидлади.

«Австриядаги йиғин давомида бир қатор жароҳат олган футболчилар сафга қайтади. Жаҳон чемпионати баҳслари бошлангунига қадар уларнинг жисмоний ҳолатларини тиклаб олишлари устида кўпроқ ишлаймиз. Терма жамоамиз сардори Отабек Шукурок, Тошкентдаги йиғинни ўтказиб юборди. Айни дамда асосий футболчиларимиздан бири ҳисобланадиган Шукуров тикланиш машқларини бажармоқда. Таркибимиздаги бошқа жароҳат олган футболчилар ҳам аста-секин тикланиш жараёнидан ўтмоқда. БААга жўнаб кетишимиздан олдин уларнинг сафимизга қайтиши биз учун муҳим».

«Жаҳон чемпионати баҳсларида муносиб иштирок этишни истаймиз. Терма жамоамиз олдига юқори мақсадлар қўйилган. Биз ҳам ўз навбатида, қўлимиздан келганча ҳаркат қилиб, барчанинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика