UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Даврон Файзиев: “Куз келдими демак “жўжалар”ни санайдиган вақт келди” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Куз келдими демак “жўжалар”ни санайдиган вақт келди”

“Динамо” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, барча гувоҳи бўлди жуда қизиқарли ўйин бўлди”, - деб гап бошлади Даврон Файзиев. 

“Кўпчилик менга битта саволни жуда кўп берди: Қачон “Сўғдиёна” сафарда очко жамғаради? Мана бугун биз сафарда бир очко қўлга киритдик. Дуранг адолатли натижа бўлди. Бугун самарқандлик мухлислар жамоамизни қарсаклар билан қарши олгани менга жуда ёқди.

“Ўйинда бизда ҳам, майдон эгаларида ҳам вазиятлар бўлди, ўйин жанговор руҳда ўтди. Дуранг натижадан тўла қониқдим дея олмайман, ҳар бир мураббий доим нимадандир қониқмайди, 8:0 ҳисобида ютсангиз ҳам ўйиндан қониқмаслигингиз мумкин. Натижа қониқтириши мумкиндир, аммо қайсидир жойдаги ўйин ёқмаслиги мумкин. Биз Самарқандга дуранг учун эмас ғалаба учун келгандик, аммо дурангга эришдик. “Динамо” ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозонишни исташи аниқ эди, биз шунга яраша тайёргарлик олиб боргандик”.

“Ҳар бир рақибга хурмат билан қараймиз, ҳозирча олий лигани ким тарк этиши маълум эмас. Олий лиганинг иккала қисмида ҳам кураш сўнгги турларга қадар кечишига шубҳа йўқ. Лекин унутмангки куз келди, демак “жўжалар”ни санайдиган палла келди. Вақт кам қолмоқда, 8та ўйин қолди, шуни инобатга олсак барча жамоаларда имконият бир хил”.

Умид Раимжонов ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика