UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

CA TV: Баҳодир Насимов: “Ўйлашимча, биз БАА термасидан кучлироқмиз” Янгиликлар

CA TV: Баҳодир Насимов: “Ўйлашимча, биз БАА термасидан кучлироқмиз”

5 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсга легионер ҳужумчимиз Баҳодир Насимов ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
Озарбайжоннинг “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттираётган Баҳодир Насимовнинг бу ўйиндан умиди катта. Футболчи бу ҳақда сайтимизга ҳам айтиб ўтди.


-   Баҳодир, ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
-   Ҳаммаси режа асосида бўляпти. Тайёргарлик ҳам, кайфият ҳам жойида. Насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
 
-   Маълумки, ҳар икки жамоа ҳам Осиё Кубоги масаласини ижобий ҳал қилган. Бир қарашда ўйиннинг аҳамияти унчалик юқори эмасдек. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?
-   Биз ўйин ва рақиб ажратмаймиз, барча беллашувларга бир хилда тайёргарлик кўрамиз. Ким билан тўп суришимиздан қатъий назар, ғалаба ғозонишга интиламиз. Навбатдаги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. БААга қарши учрашувда ғолиб бўлиш биз учун жуда муҳим.

-   БААни кучли жамоа деб ҳисоблайсизми?

-   Тўғри, улар ҳам ёмон эмас, лекин ўйлашимча, биз улардан кучлироқмиз.
 
-   Рақиб сафида кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
-   БАА термасида кучли футболчилар кўп, бир ёки икки нафар эмас. Лекин футбол жамоавий ўйин бўлгани учун улар жамоа сифатида яхши шаклланган деган бўлардим.

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика