UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  0 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1

"Бу - мақсадлари юқори "Андижон". Легионерга айланишдан кўра мухлислар тўла стадионда ўйнашни истадим" — "Бургутлар"нинг янги қалқони нималар деди? Янгиликлар

"Бу - мақсадлари юқори "Андижон". Легионерга айланишдан кўра мухлислар тўла стадионда ўйнашни истадим" — "Бургутлар"нинг янги қалқони нималар деди?

Ўтган мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаган "Андижон" жамоаси аллақачон таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Кеча клуб ўзининг лимитдан ташқари дастлабки трансферларини эълон қилди. Дарвоза чизиғидаги рақобатни мустаҳкамлаш учун ОКМК кипери Валижон Раҳимов таклиф этилди. Биз эса унинг янги жамоаси ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- 5 йиллик фаолиятингиздан сўнг Олмалиқни тарк этдингиз. ОКМК янги даражага чиқишингизга туртки бўлдими? 

- Аллоҳга шукурки, Олмалиқда ўтказган 5 йилим жуда завқли ва эсда қоларли онларга бой бўлди. Ажойиб ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Суперлигада, ОЧЛда дебют қилдим. Терма жамоадан чақирув олдим.  Шу вақт мобайнида қўллаб-қувватлаган мухлислар, мураббийлар, раҳбарият ва жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Келгусида уларга улкан зафарлар тилаб қоламан. 

- Ўтган мавсумда ўйин амалиёти етарлича бўлмади. ОКМКдан кетиш учун асосий сабаб эдими ёки шунчаки муҳитни ўзгартиришми? 

- Тўғри, охирги мавсумда ўйин амалиёти кам бўлди дея оламан. Футболчи учун бу нарса муҳим аҳамият касб этади. Жамоамни ва муҳитни алмаштириш вақти келиб қолганди. Кетиш ҳақида ўйлаш ва бир қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Лекин бу - футбол. Барча билан дўстона хайрлашиш ёқимли ҳисларни тақдим қилди. Ҳаммадан миннатдорман.

- "Андижон"нинг ОЧЛда ўйнаши танловнинг асосий факторига айландими?

- Сўнгги йилларда "Андижон"нинг мақсадлари юқорилади. Сезиларли даражада ўзгаришлар юз бермоқда. Раҳбарият билан гаплашдик, мураббийлар фикрини сўрадим. Бу янги жамоага ўтишимда ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Менда бошқа жамоалардан таклифлар, қолаверса легионерга айланиш имконияти пайдо бўлганди. Аммо "Андижон"даги атмосфера, мухлислар тўла стадионда ўйнашни кўпроқ истадим. ОЧЛдаги қизиқарли учрашувлар ҳам ўзгача мотивация бериши шубҳасиз.

- "Андижон" ҳақида биласиз, кўп бор тўқнаш келгансиз. Бугунги жамоага қандай таъриф берасиз?

- Ҳозирги "Андижон" анча шаклланишга улгурди. Кейинги мавсумга жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда таркиб яна кучайтирилиши кутилмоқда. Янги мавсумда мақсадлар юқори бўлади. Бу йўлда барчамиз бирлашиб ҳаракат қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика