UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  0 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  88 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

Боян Калевич: "1500-2000 доллар атрофида маош олаяпман" Янгиликлар

Боян Калевич: "1500-2000 доллар атрофида маош олаяпман"

Бекободнинг "Металлург" ҳамда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаларидаги ўйини билан ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Боян Калевич айни пайтда Мальта чемпионатида тўп тепяпти.
Ўтган йили Черногориянинг "Младост" клуби таркибида Европа Лигасида ўйнашга муваффақ бўлган Боян "Севилья", "Видеотон" ҳамда "Сеница" жамоаларига қарши майдонга тушганди. Биз Боян билан боғланиб, айни пайтда қайси жамоа шарафини ҳимоя қилаётгани билан қизиқдик.

- Ярим йилдирки, Мальтанинг "Моста" клубида ўйнаяпман. Кеча "Флориана" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. 19-турдан сўнг жамоамиз 29 очко билан 5-ўринда бораяпти. Кечаги рақибимиз 8-поғонадан жой олган. Турнир жадвалида "Биркиркара" клуби 50 очко билан пешқадамлик қиляпти. Кучлик учликдан "Валетта" ва "Хайбернианс" клублари жой олишган.

- Ўтган мавсумни Черногория чемпионатида бошлаб, Европа лигасида ҳам ўйнашга улгургандингиз. Шуни инобатга олсак, фаолиятингизда пасайиш кузатилибдида?
- Балки. Лекин менга Мальта чемпионати ва қолаверса мамлакатнинг ўзи ҳам маъқул келяпти.

- Сир бўлмаса, бир ойлик маошингиз қанча?
- 1500-2000 доллар атрофида маош олаяпман.

- Ўзбекистонга қайтиш ҳақида ўйламаяпсизми?
- Қарши бўлмасдим. Аммо ҳали ҳеч қандай таклиф олмадим.


Камолиддин Алимов суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика