UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  27 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  11 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  95 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  11 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Ботирали Эргашев: "Муваффақиятсизликлар сабабини излашнинг мавриди эмас" Янгиликлар

Ботирали Эргашев: "Муваффақиятсизликлар сабабини излашнинг мавриди эмас"

Биринчи даврада барча жамоаларга жиддий қаршилик туғдирган, мутахассислар эътирофига сазовор бўлган, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Суперлигада жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб бормоқда.

Эсингизда бўлса, клубнинг юқори лигадаги сўнги 2017 йилдаги иштирокида ҳам худди шундай сценарий кузатилаганди. Хўш, иккинчи даврадаги нурсиз ўйин ва натижанинг асл сабаби нимада? Шу каби бошқа саволлар билан самарқандликлар посбони Ботирали Эргашевга мурожаат қилдик.

- "Динамо"нинг бу йилги Суперлигадаги иштирокини қандай баҳолайсиз? Биринчи даврадаги жамоа билан, ҳозирги жамоа ўртасида ер билан осмончалик фарқ сезилмоқда...

- Тўғри. Мавсум бошида биздаги ишонч ва хоҳиш жудаям кучли эди. Иккинчи даврада кетма-кет учралган мағлубиятлар сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолдик. Худо хоҳласа бу вазиятдан чиқиб кетамиз.

- Клубнинг балки, тасодифан ва тайёргарликсиз Суперлигада пайдо бўлиб қолгани кейинчалик сезилдими?

- Сабаблар кўп. Лекин, биз ҳозир баҳона излайдиган ҳолатда эмасмиз.

- Биринчи сабаб сифатида тайёргарликни келтирдик. Бироқ, таркибдаги футболчилар аксариятида юқори лигада ўйнаш тажрибаси йўқ эди. Даврон Файзиев таваккал иш қилиб, ёшларни биринчи даврада ўйната олди. Лекин нима учун керакли пайтда тажрибали футболчилардан Воҳид Шодиев, Сирож Ҳамроев кабилардан фойдаланмади. Тажрибасизлик ҳам панд бердими жамоага?

- Мураббийнинг ишига аралашмайман. Нима бўлганда ҳам охиргача курашамиз ва кучлилар сафида қолишга ҳаракат қиламиз.



- Иккинчи даврада йигитларни ўз кучига бўлган ишончни , иштиёқ, мотивация, уларнинг кўзидаги учқун сезилмади. Балки молиявий томондан муаммолар бордир...

- Айтганимдек сабаблар етарлича. Ҳаммамиз қўлимиздан келганича, боримизни бериб меҳнат қиляпмиз. Ҳаёт ҳар доим бир текис кетмайди. Паст ва баландлиги бўлгани каби, футболда ҳам шундай. Мунтазам ғалаба қозонишни иложи йўқ. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради.

- Ёш футболчиларга бироз тажриба етишмади, деган фикрга қўшиласизми? Ўйинни бошқарувчи, етакчининг йўқлиги билинди...

- Ҳа. Айрим учрашувларда тажриба ўз сўзини айтмай қолмади.

- Сўнгги ўйинларда дарвозани Эшбўтаев ва Раимов қўриқлади. Сизга нима бўлди, жароҳат борми?

- Мураббийлар ҳамкасбларимга имконият беришмоқда. Жароҳатим йўқ.

- Мавсум охири эканлигини инобатга олсак, бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Булар ҳақида ўйламаяпман. Қолаверса, “Динамо” билан бир ярим йиллик шартномам бор.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика