UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  84 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1

Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф" Янгиликлар

Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф"

Ортда қолган мавсумни “Гулистон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Бобур Акбаровга мамлакат чемпионидан таклиф тушди.

Футболчи “қалдирғочлар” билан икки йиллик битимга имзо чекди.

- “Бунёдкор” клубидан қачон таклиф олгандингиз, умуман бу қандай содир бўлди?
- Чемпионат давомида ўйинимни кўриб қизиқишган шекилли, менга таклиф билан чиқишди. Вариантларни кўриб чиқиб “Бунёдкор”да тўхтадим. Биламан, бу жамоада тўп суриш осон иш эмас. У ерда рақобат анча кучли. Аммо умид қиламанки, бу нарса менга ёрдам беради. “Бунёдкор”га келиб олдимга янада яхшироқ мақсадларни қўйдим.

- Айтингчи, “Бунёдкор”нинг таклифи сиз учун "сюрприздек" туюлдими?
- Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Нимагаки, ҳар кимга ҳам бундай таклиф бўлавермайди. “Бунёдкор”нинг либосида майдонга тушишни ҳамма хоҳлайди ва бу мен учун шараф. Миржалол Қўшоқович менга ишонч билдирган экан, қўлимдан келганича ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- “Гулистон” билан олий лигани тарк этишга мажбур бўлдинглар. Шунга қарамасдан сиз чемпион жамоа сафига қўшилишга муваффақ бўлдингиз.
- Иккала жамоани бир-бирига солиштирш ноўрин. “Гулистон”да мухлислар бизни яхши қўллаб-қувватлашди. Олий лигани тарк этган бўлсакда, уларнинг олдида юзимиз ёруғ деб айта оламан.

- Янги клубдаги “ҳаётингиз” ҳам бошланди. Дастлабки таассуротларингиз билан ўртоқлаша оласизми?
- “Бунёдкор”нинг машғулотлари бошқа клубларникига қараганда фарқ қилади. Машғулотларда астойдил ҳаракат қилиб кўзланган натижаларга эриша оламиз. У ерда бизни жуда яхши кутиб олишди. Худди эски танишлардек муносабатда бўлмоқдалар.

- Табиийки, фаолиятингизда олдинга қадам ташладингиз, тўғрими?

- Ҳа, мен учун катта ўзгариш бўлади. Нима қилиб бўлса ҳам мураббийларнинг ишончини оқлашга астойдил киришаман. Ҳар бир футболчининг мақсади бор, шунга яраша мен ҳам ўйлаган режаларимни амалга оширмоқчиман.

- “Андижон”га ўтишингиз ҳам мумкин эди. Аммо “Бунёдкор”дек клубдан чақирув бўлгач уларнинг таклифини кўриб ҳам чиқмаган бўлсангиз керак?

- “Бунёдкор” Осиё чемпионлар Лигасида ўйнайди. Мен ҳам ушбу мусобақада ўзимни кўрсатмоқчиман. “Андижон”га келадиган бўлсак, бу менинг туғилиб ўсган шаҳрим. Балки келажакда у ерга қайтарман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика