UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  0 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1

Беларусь чемпионати савияси, Шомуродов, "Насаф", Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳусниддин Алиқулов тандеми ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью Янгиликлар

Беларусь чемпионати савияси, Шомуродов, "Насаф", Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳусниддин Алиқулов тандеми ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью

2022 йилги мавсум Беларусь чемпионатида 26та гол уриб, тўпурар бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов championat.asia сайтига интервью берди.

Бобир Абдихолиқов якунланаётган йил Беларусь чемпионатининг "Энг яхши футболчиси", "Энг яхши тўпурар", "Энг яхши ҳужумчи" деб топилди. Бундан ташқари Беларусь чемпионатининг йил рамзий терма жамоасидан ҳам жой олди.




- Кўп мухлислар Беларусь чемпионати савияси Ўзбекистон Про лигаси даражаси билан тенг деб ҳисоблайди. Ўша ерда фаолият олиб борган футболчи сифатида даража ҳақида нима дея оласиз?
- Агар ўзбек футболи билан таққосласак бизда кўпроқ тўп билан ҳаракат қилади, кўп жамоалар тўпсиз ўйнамайди. Беларусь чемпионатида эса асосан тўпсиз ҳаракат қилиш керак, прессинг, рақиблар билан кураш ва бошқалар. Бутун дунёда футбол ўзгардику, Европада прессинг ва тўпсиз яхшироқ ўйнаган жамоа ютиб кетмоқда. Кейин стадионлар ва трансляцияга қараб Беларусь чемпионати савиясини паст дейиш нотўғри. Беларусда йилнинг кўп вақтида совуқ ҳаво ҳукмронлик қилади. Шу боис майдонларни ушлаб туриш қийин ва сунъий майдонларга талаб катта. Про лига билан тенглаштириш жуда нотўғри фикр.

- Яқин орада "Насаф"га қайтишингиз мумкинми?
- Йўқ, яқин йиллар Ўзбекистонга қайтмасам керак. Менга четда футбол ўйнаш жуда ёқди. Европага яқинроқ бўлгани учун Беларусь футболи менга ёқди. У ерда кўп нарса профессионал тарзда бажарилади.

- Шотландия чемпионатида ўйнаш ниятим бор дегансиз. Шундай ният ростан бормиди? Қайсидир клубдан таклиф тушдими?
- Шотландияда ўйнаш ниятим бор эди, нега? Сабаби бу ерда 1 йил ўйнасангиз Англия клубига бемалол ўтишингиз мумкин экан. Дунёнинг энг кучли чемпионати ҳисобланган Англия премьер-лигасида ўйнаш менинг энг катта орзуларимдан бири.

- Беларусда деярли барча совринларни қўлга киритдингиз. Ўзбекистонда йил лауреатларини тақдирлаш маросимида эътироф этилмаганингиздан хафа бўлдингизми?
- Йўқ хафа бўлмадим. Эътибор қилиб юрмайман. Чунки ортда қолган 2 йилда ўзгардим. Олдинги Бобир ва ҳозирги Бобир ўртасида фарқ бор. Олдин эътибор қилардим, ҳозир йўқ. Ўзимни ишимни қиламан ва олдимга қўйилган мақсад сари интилишда давом этаман.

- "Энергетик-БГУ" билан шартномангиз тугади. Совринларни олиб келдингизми?
- Йўқ. Чунки совринлар мен ўйлаганимдан кўпроқ ва оғирроқ экан (кулади). Бир ўзим қайтганим учун совринларни олиб келиб жуда ноқулайлик қилди. Тез орада почта орқали Ўзбекистонга етиб келади.

- Элдор Шомуродов ҳақида фикрингиз қандай?
- Тўғриси унинг даражаси дарров сезилади. Шомуродовдан ўрганадиган нарсалар кўп. Бир ҳафта машғулот ўтказдик ва ўзимга керакли жиҳатларини олишга интилдим. Унинг Қозоғистон билан баҳсда урган голини қаранг, икки ҳимоячидан қочиб кетиб гол уриш, бу даража баланд эканини кўрсатиб турибди.

- "Энергетик-БГУ" сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўйнамоқда. 2004 йилда туғилган футболчи йил сўнггида Беларусь чемпионати рамзий терма жамоасидан ҳам жой олди. Унга қандай таъриф берасиз?
- Абдуқодир мендан олдин "Энергетик-БГУ"га борган, адашмасам 2 йилдан буён ўша ерда. Потенциали жуда юқори, яқин орада бундай ҳимоячини кўрмагандим. Ҳусниддин Алиқулов билан бирга жуда зўр тандем бўлади деб ўйлайман. Ҳали анча ёш, куч жиҳатдан бақувват, ўйинни ўқиши ва ҳимоячиларга керакли ҳамма сифатлар Абдуқодирда бор. Яқин йилларда уни миллий терма жамоада ҳам кутаман. Айтганимдек Ҳусниддин билан зўр тандем бўлса керак.

- Айни пайтда эркин агентга айландингиз. Қайси клублардан таклифлар борлигини айтмайсиз барибир, ҳеч бўлмаса қайси давлат клублари сизга эътибор қилганини айта оласизми?
- Бу хабар яқинда чиққанди. Польша ва Туркия клубларидан таклифлар бор. Яна кўп клублардан қизиқиш бор. Худо хоҳласа ўзимга мос клубни шошмасдан танлаймиз.

- Осиё клубларидан катта маошли таклиф бўлса-чи?
- Ҳозир ростини айтсам ўзимни Европада синашда давом этмоқчиман. Имкониятим бор, шундан фойдаланмоқчиман. Осиёда ўйнашга ҳали улгураман насиб қилса.

- Собиқ клубингиз "Насаф" бу йил сўнгги тургача чемпионлик учун курашди, аммо якунда бронза медали билан кифояланди. "Аждарлар"га нима етишмади деб ўйлайсиз?
- "Насаф" бу йил ўз майдонида кўп дуранг қайд этди ва очколарни йўқотди. Бу мавсум охирида ўз сўзини айтди. "Энергетик" ҳам мавсум бошида ўз уйимизда мусобақа жадвали пасидаги клублар билан баҳсларда очколарни йўқотдик, охирида бу бизга ҳам панд берди.

- Шахсан ўзингиз учун 2022 йилги Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ким?
- Ўзбекистон Суперлигасини тўлиқ кузата олмадим. Лекин кўрган ўйинларимдан келиб чиқиб айтсам - Ҳусниддин Алиқулов. У клубда ҳам, терма жамоада ҳам бошқа даражада ўйнади деб ўйлайман.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика