UZ

Сўнгги янгиликлар

14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  0 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   11 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  2 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  56 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13

"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи Янгиликлар

"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи

"Бавария" бошқарув раиси Ян-Кристиан Дрезен терма жамоада Альфонсо Дэвисга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишмагани учун Канада футбол ассоциацияси устидан судга мурожаат қилинишини айтди.

Бу ҳақда "Bild" ёзмоқда.

24 ёшли ҳимоячи КОНКАКАФ Миллатлар Лигасида учинчи ўрин учун АҚШга қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди. Текширувдан сўнг канадалик ҳимоячи тиззасининг хочсимон боғлами узилгани аниқланди, шу сабабли футболчи бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.

Дэвиснинг агенти мижозининг жароҳатида Канада терма жамоаси мураббийлар штабини айблади. Бу фикрга Дрезен мисолида "Бавария" раҳбарияти ҳам қўшилди. 

"Тиззаси шикастланган футболчини пухта тиббий кўрикдан ўтказмасдан 12 соатлик қитъалараро парвозда олиб юриш, фикримизча, бепарволик ва тиббий назоратни бузишдир. 

Биз Канада футбол ассоциациясидан воқеа бўйича тўлиқ текширув ўтказишни талаб қиламиз ва қонуний чоралар кўриш ҳуқуқимиз борлигини эслатиб ўтамиз.

Ўйиндан олдин мушакларида муаммо бўлган Дэвиснинг спорт аҳамиятига эга бўлмаган ўйинда иштирок этиши бизнинг нуқтаи назаримизда тушунарсиздир”, – деди Дрезен.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби яқинда Дэвис билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика