UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  12 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  22 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  7 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   33 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  68 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  6

"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди Янгиликлар

"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди

"Бавария" дарвозабони Свен Ульрайхнинг фарзанди узоқ давом этган хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.

"Бир неча ҳафта олдин ўғлимиз Лен узоқ ва оғир касалликдан сўнг вафот этганини катта қайғу билан эълон қиламиз.

Буни оммага эълон қилиш қарори биз учун ниҳоятда оғир, аммо бу биз учун оила сифатида атрофимиздагилар ва жамоатчилик учун вазиятга ойдинлик киритиш учун муҳим қадамдир. Қизимиз билан бирга энди аста-секин ҳаётга қайтишга ҳаракат қиляпмиз.

Оиламиз, дўстларимиз ва "Бавария"га сўнгги бир неча ой давомида қўллаб-қувватлаб боргани учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз – бу биз учун катта аҳамиятга эга. Биз жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларидан шахсий ҳаётимизни ҳурмат қилишларини сўраймиз. Бошқа саволларни беришдан ўзингизни тийинг", – деб ёзди Ульрайх.

ОАВ маълумотларига кўра, бола 6 ёшда бўлган.

36 ёшли Ульрайх июль ойи охирида "Бавария" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. Дарвозабон 2015-2020 йилларда мюнхенликлар сафида тўп тепган, бир мавсумни "Гамбург"да ўтказган ва кейин "Бавария"га қайтган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика