UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  2 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  0 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  38 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   2 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   10 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  33 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0

"Барса" Бускетс ўрнига бошқа номзод топди Янгиликлар

"Барса" Бускетс ўрнига бошқа номзод топди

Каталония клуби ёзда шартномаси якун топадиган ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ўрнини тўлдирадиган футболчи излашда давом этади.

"Кўк-анорранглилар" испаниялик футболчи ўрнига "Вулверхэмптон" ярим ҳимоя чизиғи вакили Рубен Невешни олиб келишни режалаштирмоқда. 

Хави Эрнандес бошчилигидаги жамоа аввалига "Реал Сосьедад" аъзоси Мартин Субименди билан шартнома тузмоқчи бўлди, бироқ у жорий жамоаси билан битимини узайтириши маълум бўлди. Шундан сўнг 25 ёшли Англия Премьер-лигасида тўп тепувчи ўйинчи шорт-листдаги асосий нишонлардан бирига айланди.

Португалиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум "бўрилар" таркибида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голни ўз номига расмийлаштирди.

Transfermarkt порталига кўра, Невешнинг нархи 40 млн еврони ташкил этади. У клуб билан 2024 йилнинг ёзига қадар кучда бўладиган шартномага эга.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика