UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  3 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди Янгиликлар

Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги ФИФАнинг 74-Конгресси бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Кун тартибидан ФИФА Низомига, Низомни қўллашни тартибга солувчи регламентга ва Конгресснинг доимий қарорларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, 2027-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш, футболда ирқчиликка қарши глобал позицияни мустаҳкамлаш ва ФИФАга аъзо бўлган ассоциациялар таклифларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олди. 

Конгрессда сўз олган Жанни Инфантино ФИФАнинг вазифаси футболни глобал миқёсда ривожлантириш ва бутун дунё жамоаларига рақобатбардош муҳит ва имкониятлар яратиш эканлигини таъкидлади.

ФИФА президенти 20 ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида давом этаётган турнирлар кўламини кенгайтиришдан ташқари, барча 211 ФИФАга аъзо ассоциациялар учун 15 ёшгача бўлган ўсмирлар футбол фестивалини ташкил этишни таклиф қилди. 

“Бизнинг вазифамиз бутун дунё бўйлаб кўпроқ имкониятлар, ўйнаш, орзу қилиш, иштирок этиш ва баъзан ҳаётни ўзгартириш имкониятини таклиф қилишдир. Шунингдек, нафақат футболчи, балки оддий инсон сифатида ҳам ўсиш имконияти тақдим қилишдан иборат, деди Инфантино.

Конгрессда шунингдек, аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбони очиқ овоз бериш орқали аниқланди. Унга кўра, Бразилия 2027-йилда ўтказиладиган аёллар ўртасидаги ўнинчи Жаҳон чемпионатига мезбон мамлакат сифатида эълон қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика