UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  1 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  3 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  14 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни яхши бошладик, футболчиларимиз кўрсатмаларни бажаришди. Биринчи гол урилгандан кейин жамоамизда озгина бўшашиш кўринди. Босим камайиб қолди ва тайм ўрталарига келиб "Шўртан" устунликни қўлга ола бошлади. Рақибда ҳам вазиятлар бўлди. Қарши ҳужумда иккинчи голни урганимиздан кейин яна бўшашиб қолдик. Ҳисоб 2:0 бўлгач футболчилар буёғига ҳисобни сақлаб қолиш ҳақида ўйлай бошлашди. Натижада гол ўтказиб юбордик. Агар вазиятлар бўйича олиб қарасак, "Шўртан" ҳисобни тенглаштириб қолмай ҳатто ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бу ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман.

- "Шўртан" жамоасини ўйиндан олдин таҳлил қилганда кўпроқ нима эътиборингизни тортди?

- Ғузорликлар тўп билан яхши муомала қилади, футболчилари тўпни яхши ушлайди. Аввалги мураббийда ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Қолаверса таркибда Тимур Мамасиддиқов бор, у жуда тезкор ва яхши футболчи.

- "Шўртан"дан бориб қўшилган Жасур Холтўраев жамоагиз ўйинини кучайтира олдими?

- Жасур жуда меҳнаткаш футболчи. Ҳимоячиларни тинч қўймайдиган ҳужумчи. Унда кўп вазиятлар бўляпти. Жасур ҳозирча учта гол урди ва ўйлайманки, унинг голлари кўп бўлади.

- Матбуот анжуманларида "Ҳозир гапирсак баҳонага ўхшаб қолади" деган гапни кўп ишлатяпсиз.

- Футболчи пайтимда, мураббийлик фаолиятимда кетма-кет юта олмаслик серияси бўлмаган. 7-8та турдан бери фақат ютқаздик. Хатоларнинг кўпи бир хил. Хатоларни айтамиз, ўйинга келганда яна такрорланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти дедим. Кўп гапирмасдан ишлашга ҳаракат қиляпмиз.

- Шу ўйинлар оралиғида раҳбарият томонидан сизга нисбатан "Бу сен учун охирги имконият" деган гап бўлдими?

- Йўқ. Раҳбарият ишонишда давом этяпти ва биз ҳам шунга яраша қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Кубокни қўшиб ҳисоблаганда 10та учрашувда юта олмадик, лекин раҳбарият ҳеч бир ўйиндан олдин бу охирги имконият демади. Насиб қилса ҳали ўзимизни кўрсатиб, жамоани юқорига кўтарамиз. Биз мақсад сари ҳаракат қиляпмиз. Ишқибозларни тўғри тушунамиз. Клубимиз раҳбариятига эса раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика