UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  0 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  1 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Бугунги ўйинда иссиқ об-ҳаво шароити ҳар икки жамоага ҳам қийинчилик туғдирди. Учрашувнинг бир оз эртароқ вақтга қўйилгани туфайли дастлаб ўйинга киришиб кетишда муаммолар кўзга ташланди. "Қизилқум" иккинчи таркиб билан майдонга тушди, бироқ бизнинг футболчилар ғалабага ўйиндан олдин ишониб қўйишган экан. Бу ҳақида гаплашиб оламиз. Лекин якунда ғалабага эришдик. Бугун ўйин амалиёти кам футболчиларга ҳам имконият беришга ҳаракат қилдик. Кубок ўйинида кўп гувоҳ бўлдик, бундай учрашувларда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Биз шу факторни енгиб ўта олганимиздан хурсандман. Навбатдаги босқич йўлланмаси билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларимизни табриклайман.


- Бугун кўпроқ захирада қолиб кетаётган футболчиларга эътибор қаратдингиз. Улар кўрсатган ўйиндан қанчалик қониқдингиз?


- Ўйинни такроран ҳам кўриб чиқамиз. Бирданига хулоса бериб бўлмайди. Ўйин эмоцияларида кимнингдир фақат хатолари кўриниши ҳам мумкин. Хайруллаев, Мухторов, Жўраев, Миродилов каби футболчиларга имконият бердик. Умумий хулоса, бирон футболчи бугун ўзида ёмон таасурот қолдиргани йўқ.


- Ёшлар жамоасида 2-рақамли футболчи ўзини яхши кўрсатиб келаяпти. Бу йигитни асосий таркибда ҳам синаб кўрилса бўладими?


- Мен ҳар доим таъкидлайман, футболчи ўзининг лойиқлигини фаоллиги ва майдондаги ҳаракатлари билан исботлайди. Ҳеч ким учун асосий таркиб эшиклари ёпиқ эмас. Рўйхатдан ўтказилган футболчиларга ҳар доим имкон беришга ҳаракат қиламиз. Миродилов ёки Абдураҳимов бўладими, биз бир хил имконият беришга имконият беришга ҳаракат қиламиз.


- Аслиддин Тоштемиров қанча муддатга сафдан чиққан?


- Дастлабки хулосамизда у биринчи давра охирига қадар бизга ёрдам бера олмаслиги маълум бўлганди. Бироқ, кутилганидан ҳам эртароқ қайтадиган кўринади. Эртага тиббий текширувдан ўтади, бироқ бирданига уни майдонга тушириб, жароҳати қайталанишини истамаймиз. Жисмоний имкониятини тўлиқ тиклаб олиши керак.


- Суперлигада кетма-кет 2 та ўйинда жамоа мағлуб бўлди. Олдиндаги ўйинга бошқачароқ ёндашув билан тайёргарлик кўраяпсизларми?


- Тайёргарлик доимгидек. Тактик ёки схемаларда ўзгариш бўлиши мумкин, бироқ биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз. Рақибни ўрганиб чиқамиз, кучли ва кучсиз томонларини баҳолаймиз. Ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика