UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  0 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  4 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 20:10"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  16 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   12 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  2 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  11 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Нефтчи" (1:2) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Гапириш жуда қийин бўляпти. Аламли мағлубиятлар кўпайиб кетди. Ҳаммаси ачинарли бўляпти. Ниманидир ўзгартирмасак бўлмайди. Биз бундай мағлубиятларга лойиқ эмасмиз. Бугунги ўйинга келсак, Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб бордик. Рақибга астойдил қаршилик кўрсата олдик. Фақат баъзи ҳолатларда устунлик уларда кўпроқ бўлгандир, лекин биз ҳам бўш келмадик. Афсуски, яна ютқаздик. Кийим алмаштириш хонасида айтадиган гапнинг ўзи қолмади. Чунки ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти. Ҳаёт давом этади, қачондир бу омадсизликнинг ҳам якуни бўлиши керак. Мағлубиятли серия бир кун келиб тугайди деган умиддаман.

- Бу саволни "Нефтчи" устозига ҳам бердик. Бир пайтлар "Нефтчи" қийналиб қолганида қўқонлик футболчилар бориб ёрдам қилганди. Энди "Нефтчи" ҳам ёрдам бергани маъқул эмасми? Ҳар ҳолда биз битта вилоят жамоасимиз. Ўзаро ҳамкорлик бўлгани яхши-да. Сиз бунга нима дейсиз?

- Энди ўйинчи олди-бердиси бўйича ҳамкорлиқ қилса бўлади. Лекин спорт тамойилига бўйича олиб қарасак, майдонга чиққандан кейин улар ҳам, биз ҳам бир-биримизга қаршилик кўрсатиб футбол ўйнашимиз керак. Чунки бусиз рақобат бўлмайди. Футболчилар бўйича ўзаро ҳамкорлик бўлгани яхши, нафақат "Нефтчи" билан, балки ҳамма жамоалар билан.

- Ёзги танаффусда янги футболчилар олинди. Абдуғафур Ҳайдаров ҳақида фикрингиз қандай?

- Абдуғафур яхши футболчи. У "Сурхон"да асосий таркиб ўйинчиси эди. Ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнади. "Юлдузлик касали"га чалинди чоғи захирага ўтириб қолди. Терма жамоадаги ўрнини эса Али Абдураҳмоновга бериб қўйди ва шу жиҳатдан рақобатда ютқазиб қўйди. Лекин у ёш бўлишига қарамай маҳоратли ўйинчи, энди 20 ёшда. Вақт ўтиб янада кучли бўлиб боришига ишонамиз. Унга бироз вақт керак. Энг асосийси Абдуғафур футбол ўйнашдан қўрқмайди. Ҳали олдинда 13та тур бор ва албатта унинг ёрдами тегади.

- "Нефтчи" бош мураббийи майдон ҳолати яхши эмаслигини гапирди.

- Албатта, ҳамманинг яхши майдонда тўп тепгиси дўлади. Ҳозир юртимизда чиройли майдонлар кўпайиб қолди. Афсуски, бизнинг майдон ҳолатини зўр деб бўлмайди. Мен майдон бўйича мутахассис эмасман. Клубимиз раҳбарияти ва бошқалар майдонни идеал ҳолатга келтириш учун ҳаракат қилишяпти.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+1   
07 авг 22:58:27
Nagli Jurnalist
O'rnizi bushatin boshqa murabbiy kelsin albatta uynimiz uzgaradi siz u21 ni oling siz ushetga mos kelasiz
   
08 авг 01:25:29
Зинуp
Унта уйин кетма-кет ютказсаям Кукон рахбаряти ишонишда давом этаверар экан койил) ёки тизимли мураббий шекили))
   
07 авг 22:55:10
Haqiqat019
Baxromjon yoshlarga imkoniyat berib ko’ring yo’qotadigan ochkolar qolmadi…. Dublyordan balla ko’ring mana ertaga…. Yaxshi balla bor Mirziyod mana sariq bala texnikasi zo’r bering ulargaxam imkoniyat!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика