UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  57 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Баҳром Ҳакимов: "Ҳар иккала жамоамиздан ҳам ижобий натижа кутсак бўлади" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Ҳар иккала жамоамиздан ҳам ижобий натижа кутсак бўлади"

Таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов бугунги ўйинлар олдидан ўз фикларини билдириб ўтди.
- "Локомотив"нинг тайёргарлиги ҳақида газета ва сайтлардан хабардор бўлиб турдим. Танишларим ҳам клубда бўлаётган ўзгаришлар хусусида айтиб туришди. Лекин яқин орада бирорта синов-назорат баҳсини кўрмадим. Шунинг учун жамоанинг қандай ўйин кўрсатишини айта олмайман. Лекин бундай юлдузли таркиб билан улар Тошкентда керакли натижани қўлга кирита олишади. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деганларидек, "Локомотив" футболчиларининг пойтахтда ғалаба қозонишига шубҳа йўқ. Тошкентда иқлим вакилларимизга нисбатан кўпроқ рақиб футболчиларига муаммо келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун бундан хавотир олиш керак эмас.

- Бугунги ўйинда "темирйўлчилар"нинг қандай тактикада ўйнашини билмаймиз. Лекин мен қаерда ишламай доимо иккита ҳужумчи билан ўйинни бошлаганман. Мухлисларга ҳам ҳужумкор футбол ёқади. Айтишларича "Локомотив" мураббийлари хориждан юқори савиядаги ҳужумчиларни таркибга жалб этишган. Шунингдек, олдинги чизиқнинг тезкор вакили Иван Нагаевдан ҳам кўп нарса кутса бўлади.

- "Насаф"нинг имкониятлари ҳам жуда яхши. Мен Рўзиқулга ишонаман. Бу шогирдим аҳил клубни шакллантира олди. Асосийси жамоа ўз ўйин услубига эга. Қатарда улар ғалаба билан қайтишига тилакдошман. Бу ўйинга аждарлар Туркия ва БААда тайёргарлик кўришди. Мураббий нима қилиш кераклигини билади.

- "Насаф" ҳам бугун иккита ҳужумчи билан ўйнаши керак. Илҳом Шомуродовга Игорь Таран сал орқароқда ёрдам берса яхши бўлади деган умиддаман. Ундан ташқари Кенжа Тўраевнинг тайёргарлиги ижобий бўлса, ундан ҳам фойдаланса бўлади. Қолаверса ўтган йили кўпчиликни тилига тушган Азамат Алланиёзов ҳам борилигини унутмаслик керак. Фурсатдан фойдаланиб ҳар иккала жамоамизга омад кулиб боқишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика