UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  4 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Баҳодир Аҳмедов:"Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов:"Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор"

Ўзбекистон футзалининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган, “Максам-Чирчиқ” жамоасининг сардори ва миллий терма жамоанинг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов учун ушбу мавсум унинг профессионал ўйинчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлди.
Ўз фаолияти давомида Баҳодир Аҳмедов 3 маротаба Осиё чемпионатининг кумуш медаллари соҳибига айланган. Умуман эса, у 13та Осиё чемпионатидан 11тасида иштирок этган. Бундай кўрсатгичга Аҳмедовдан ташқари Осиёда фақатгина Қирғизистон терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Нуржан Жетибаев эга.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси. Ҳозирги кунга қадар ўтказиб келинган футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатларининг барчасида фақатгина Аҳмедов иштирок этган. Шу тариқа, у 9 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва 8 маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.

Аҳмедовнинг фаолияти 27 март куни Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида ёрқин тарзда якунланди. “Максам-Чирчиқ” таркибида, Аҳмедов ушбу йилги мамлакат Кубоги соҳибига айланди. Финал учрашувида унинг жамоаси қаршининг “Дўстлик-AIN” клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қаршиликлар дарвозасига киритилган 2та голга эса, айнан Баҳодир Аҳмедов муаллифлик қилди.

Қуйида, учрашувдан сўнг Баҳодир Аҳмедов билан уюштирилган кичик суҳбат келтирилган:

- Баҳодир ака, бугунги учрашув сизда қандай таассурот қолдирди?
- Рақиб тўғрисида жуда илиқ фикр билдиришим мумкин.  Мавсум давомида“Дўстлик-AIN” кучли ва иродали жамоа эканлигини кўрсата олди. Бугунги баҳсда рақибни енгиш осон бўлмади. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Бугун сизнинг профессионал ўйинчи сифатидаги фаолиятингиз якунланди. Ҳозирда нималарни ҳис қиляпсиз ва фаолиятингизни нима учун тамомладингиз?
 - Мазкур учрашув бутун умрим давомида эсимда қолади. Спортчи сифатида олиб борган фаолиятим жудаям ёрқин ва эсда қоларли бўлди. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Мураббий бўлганимдан кейин, профессионал даражада ўйнашни тўхтатиб, бор куч ва эътиборни терма жамоа ривожига қаратиш лозим.

- Финал учрашуви бўлишига қарамай, сиз рақиб дарвозасини 2 бор ишғол қилдингиз. Демак яхши жисмоний ҳолатдасиз, шундай эмасми?
- Жисмоний ҳолатим яхши, лекин ёшларга йўл бўшатиб, уларга имконият берадиган пайт келди. Футзал ўйнасам, энди фақат ҳаваркор ё бўлмаса фаҳрийлар жамоалари таркибида ўйнашим мумкин.

- Ҳар бир спортчи ўз фаолиятини катта ютуқ билан якунлашни хоҳлайди. Бугун “Максам-Чирчиқ” Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу сиз учун қанчалик аҳамиятли?
- Албатта бу жуда ёқимли. Ғалаба учун бутун жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Ғолиб сифатида фаолиятимни якунлаганимдан бахтиёрман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика