UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  4 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  7 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

БАА футболи эксперти: "Космин ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўя олади, шунинг учун БААни мағлуб этишда қийналишингиз мумкин. Олариунинг энг кучли жиҳати..." Янгиликлар

БАА футболи эксперти: "Космин ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўя олади, шунинг учун БААни мағлуб этишда қийналишингиз мумкин. Олариунинг энг кучли жиҳати..."

Ўзбекистон терма жамоасининг БААга қарши ўйини олдидан маҳаллий спорт журналисти Жон Маклэй билан суҳбатлашдик.

- Салом Жон, сиз билан яна кўришиб турганимдан жуда хурсандман... 

- Салом дўстим, Дубайга хуш келибсан...

- Футбол мавзусига тўхталсак, БАА терма жамоасининг ҳозирги ҳолатини қандай баҳолайсиз? Яқиндагина рўй берган мураббийлар ўзгариши жамоага қанчалик таъсир қилди?

- Жамоа март ойидан бери ўйнамади. Сўнгги ўйинда улар Шимолий Кореяга қарши жароҳатларга тўла таркиб билан ғалаба қозона олишди ва Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини сақлаб қолишди. Натижаларга келсак, мураббий ўзгариши жамоага таъсир қилди дея олмайман, чунки Космин ҳали ўйинни бошқара олмайди. Аммо унинг тайинланиши жамоа учун катта руҳий далда бўлганига шубҳа йўқ.

- Мураббий алмашганидан сўнг жамоа таркибида қандай асосий ўзгаришлар рўй берди деб ўйлайсиз?

- Космин ўзи ишлаган жамоаларда ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўйиши билан машҳур, шунинг учун сизла БААни мағлуб этишда қийналишингиз мумкин. Шунингдек, у таркибга "Шаржа"нинг бир қатор футболчиларини жалб этди, бу мантиқан тўғри, чунки у уларни жуда яхши билади.




- Ҳозирги вазиятда жамоа учун қандай натижа кутсак бўлади?

- Мухлислар ва жамоа иккинчи тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун фақат ғалаба кифоя қилишини билишади. Шунинг учун БАА Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинга жуда эрта тайёргарлик кўра бошлади.

- БАА терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонлари нималардан иборат? Икки терма жамоаларни солиштирсак, қайси бири ушбу ўйинга яхшироқ ҳолатда етиб келди деб ўйлайсиз?

- Ўзбекистоннинг бутун Осиё бўйлаб обрўси уларнинг ошди. Бунга сабаб ёш футболчиларининг муваффақиятлари ва асосий терма жамоанинг натижалари яхшиланиши. Бундан ташқари, Ҳусанов ва Шомуродов Европа футболида юқори савияда ўйин кўрсатаётгани учун БАА улар олдида турган қийинчиликдан хабардор. Улар ҳаммасини билишади.

- БАА ЖЧ саралашидаги имкониятларини сақлаб қолиш учун Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонишига ишонмоқдами? Жамоанинг ҳозирги руҳий ҳолати қандай? Мотивация қанчалик кўп?

- Жуда катта. Агар улар ғалаба қозониб, иккинчи ўрин учун курашни сўнгги 10-турга қадар сақлаб қолишса, Қирғизистондаги ўйин улар учун ҳақиқий "сўнгги жанг" бўлади.

- Янги мураббий ҳақидаги илк таассуротларингиз қандай? Олариу жамоаси нималарга эришиши мумкин деб ўйлайсиз?

- Бу биринчи таассурот эмас, чунки Космин ўн йилдан ортиқ вақтдан бери БАА футболида ишлаб келмоқда ва ҳар бир кишига(таҳририят. маҳаллий инсонларга) жуда таниш. Унинг қобилияти барча мухлисларга маълум ва у БАА футболидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири ҳисобланади. Бироқ у ҳам идеал мураббий эмас, аввалроқ айтиб ўтганимдек Олариунинг устунлик томонлар бор, аммо Косминнинг танлайдиган услубда камчиликлар ҳам йўқ эмас.

- Шундай муҳим пайтда мураббийни алмаштириш тўғри қарор бўлдими? Паоло Бентуни истеъфога чиқариш шунчалик муҳим эдими? Португалиялик мутахассисга саралаш босқичи якунига қадар имконият берса бўлмасмиди?

- Бу саралашнинг учинчи босқичида қилинган жуда кеч келган қийин танлов бўлди, аммо кўпчилик Бенту жамоани етарлича кучайтира олмади деган фикрга ишонди. Футболчилар Бенту билан ишлашда давом этишмоқчи эди, аммо натижалар ўз сўзини айтди. Атиги иккита саралаш ўйини қолганида янги мураббийни олиб келишга қарор қилинди ва мамлакат футболидаги энг тажрибали мутахассис янги бош мураббий этиб тайинланди.

- Янги мураббий айнан шу беллашувдаги натижага қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

- Айтганимиздек, Космин жамоани ҳимояда яхшироқ ўйнатиши керак. Лекин унинг энг кучли жиҳати мотивацион қобилиятидир. Шубҳасиз, у футболчиларни ўзгача руҳлантира олади ва бу бир неча йиллардан бери ишлаб келмоқда. Космин шуниси билан ҳам машҳур.

- Ўзбекистон терма жамоасида Ҳусанов, Файзуллаев ва Шомуродов каби футболчилар қайси клубларда ўйнаётганини ва қандай ўйин намойиш этаётганидан хабардорсиз. Сизнингча, БАА терма жамоасидаги қайси футболчилар рақибга кўпроқ хавф туғдириши мумкин? Масалан, ҳозирги кундаги БАА таркибида Элдор Шомуродов каби биргина вазиятдан фойдаланиб кета оладиган футболчи борми?

- Ўзбекистон таркибидаги футболчиларнинг даражасини ҳисобга олсак, дарвозабон Холид Эйса БААнинг асосий етакчиси ва энг тажрибали ўйинчи. Эйсани сиз айтган футболчи деб айта оламан. Бразилияда туғилган жанговар ярим ҳимоячи Маркус Мелони ҳам таъкидлаб ўтишим мумкин. Ҳужумчилар Фабио Де Лима ва Хариб Абдулла ҳам ўта хавфли. Шу футболчиларни айтиб ўта оламан.



- Эртанги учрашувга тахмин билдириб ўтсангиз...

- Ўйлашимча, БААга рақибини қарши ҳужумда ушлай олиши қийин бўлади. Менимча, дуранг қайд этилса керак. Амирликлар терма жамоаси учун тўғридан-тўғри ЖЧга чиқиш имкониятини тақдим этмайди, аммо дуранг ҳам Бенту жамоаси билан солиштирганда анча яхши натижа ҳисобланади. Ўзбекистон саралашда фақат бир марта ютқазди, шунинг учун дуранг терма жамоангиз учун яхши натижа бўлади деб ҳисоблайман.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика