UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  4 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш"

Яна олий лигага қайтган "Андижон" клубидан бу йил мухлисларнинг умиди катта.
Бош мураббий Азамат Абдураимов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳеч қайси мураббий тайёргарликдан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Биз имкон қадар мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.

- Селекция жараёнида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширдик. Бу борада имкониятимиздан келиб чиқиб иш тутдик. Рақобатни ошириш ниятида таркибга 10дан ортиқ янги футболчиларни жалб этганмиз. Хусусан дарвозабон Темур Ғаниев, мудофаа чизиғини кучайтириш учун эса Темур Султонов, Сергей Доценко, Жавлон Мирабдуллаев, Алексей Касьян сингари ўйинчиларни олиб келдик.

- Легионерлар ҳақида нима дейишим мумкин? Биз қишки йиғинлар чоғида бир нечта хорижлик футболчиларни синаб кўрдик. Улардан бизга Касьян, Доценко ҳамда Расков маъқул келди. Касьян олдин ҳам Андижон учун ўйнаган. Уларга янги жамоа ва янги чемпионатга мослашиб олиш учун барибир озгина вақт керак бўлади. Умид қиламанки хорижлик футболчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлайди.

- Биз раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, бу йил ўз олдимизга элитадаги ўрнимизни сақлаб қолишни мақсад қилиб қўйдик. Шунингдек бу йил Андижон футбол клубининг 50 йиллик тўйи муносабати билан имкон қадар юқори ўринларни эгаллаб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика