UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  1 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  40 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  4 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Насаф" барқарор, "Андижон" бу мавсум ўзини топа олмаяпти, аммо – бу Суперкубок!"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан аввал тажрибали футбол мутахассиси Азамат Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу йилги Суперкубок яна бир жиҳатдан аҳамиятлики, унда илк бор тарихий ютуққа эришган жамоалар тўқнаш келади. "Насаф" ўтган мавсум ўз тарихида биринчи марта мамлакат чемпиони бўлди, "Андижон" эса илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу ютуқлар ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга ва шу сабабдан ҳар иккиси ҳам Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади деб ишонч билан айтса бўлади.

Шу билан бирга, жамоалар ушбу учрашувга турлича кайфиятда етиб келди. Чемпион сифатида "Насаф" янги мавсумни юқори савияда бошлади ва ҳозирда турнир жадвали пешқадами ҳисобланади. Жамоа барқарор ва мазмунли ўйин кўрсатмоқда.

"Андижон" эса аксинча, бу мавсумда ўзини топа олмаяпти. Жамоа турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган, чемпионатда ўйини ўхшамаётгани етмагандек, Кубокдан ҳам эрта чиқиб кетди. Бу натижалардан сўнг мураббий алмашинуви рўй берди – Александр Хомяков ўрнига Максим Шацких бош мураббийликка тайинланди. Табиийки, бу ҳолатда "Насаф"нинг имкониятлари юқорироқ кўринади.

Бироқ Суперкубок – бу фақат бир учрашув. Кубок руҳига хос ҳолат шундаки, аутсайдер деб баҳоланган жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин. Шу боис қизиқарли ва драматик тўқнашувни кутиш мумкин", – дейди Азамат Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ва "Андижон" ўртасидаги Суперкубок учрашуви эртага, 27 май куни ўтказилади. Ўйинга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика