UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  0 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  4 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  26 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик"

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Меҳмонлар бугунги ўйинда ҳимоявий услубни танлашди. Рақибнинг қарши ҳужумларида хатога йўл қўймасликка уриндик. Дастлабки голли вазият бизнинг жамоа томонидан яратилди, бироқ фойдалана олмадик. Аксинча "Қизилқум" жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларни амалга оширдик, мағлубиятдан қутулиш учун чораларни қўлладик. Ҳисобни тенглаштиришга эришдик, бироқ қўшимча бўлимларда маҳоратли футболчилар етишмагани сабаб иккита гол ўтказиб юбордик. 

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг фаоллиги ўйинда ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди. Асосий вақтда ҳар икки жамоа тенг ўйин намойиш этаётганди. Қўшимча бўлимларда жамоангиз йигитлари чарчаб қолишдими?

- Гол урган вазиятимизда захирадан қўшилган футболчилар яхши ўйнашди. Суперлига жамоасига қарши ҳимояни зич ушлашга ҳаракат қилдик, бироқ бизга озроқ тезлик етишмади. Бунда фақат тез югуришни эмас, тез фикрлашни ҳам назарда тутаяпман. Ҳозирги футбол майдонда барқарорликни талаб этади. Бир-икки вазиятда ўзини кўрсатиб кейин майдонда кўринмай қолиш орқали ғалабага эришиш қийин.

- "Қизилқум" бугун захира дарвозабонисиз ва легионерларсиз ўйнади. "Қизилқум"ни маҳаллий футболчилардан иборат таркибининг ҳам "Машъал"дан устун жиҳатлари борми?

- Ўйин тенгма-тенг ўтди. Футболда маҳорат ва ноодатий фикрлаш даражаси барибир сезилади. Биз рақиб футболчиларни ҳам ўргандик. Хатолар бўлди, футболчиларнинг чарчаб қолган ҳолатлари ҳам бўлди. Муҳаммадали Ғиёсов, кейинчалик Файзулло Жуманқўзиевнинг ўйинга қўшилиши "Қизилқум" ҳужумларини кучайтирди. Тўпни тепиб юбориш қийин иш эмас, балки ўша гол ўтказиб юборилган вазиятларда ҳимоячилар чарчаб қолишгандир.

- "Машъал"да қўшимча бўлимлар режаси бормиди?

- Йўқ, биз буни режа қилмагандик. Аслида ҳужумга Хумоюн Муртозаевни туширишни мақсад қилгандик, бироқ унинг дисквалификацияси бугунги учрашувни ҳам ўтказиб юборишига сабаб бўлди. Олдинги учрашувда унинг лицензиясини қайтариб беришганди. Бироқ, ўйинга яқин қолганда у бугун ҳам ўйнамаслиги маълум бўлди. Қисқа фурсат ичида бошқа ҳужумчини майдонга туширишга тўғри келди. Балки Муртозаев ўйнаганида ҳужумдаги имкониятларимиз янада кўпроқ бўларди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика