UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Хоразм" — "Машъал" (3:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Учрашувни ёмон бошладик. Хатога йўл қўйдик ва гол ўтказдик. Тезкор иккинчи гол ўтказдик. Ўзимизни оқлашга ҳаққимиз йўқ, узоқ йўл босиб келган мухлисларимиз учун яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Кимнидир айбламоқчи эмасмиз, афсуски йирик ҳисобда ютқаздик. 


- Захирадан тушган Дилшод Раҳматуллаев ўйинни кучайтирди. Нега у тўлиқ 90 дақиқага тайёр эмасми?  

- Ҳисоб бундай бўлиб турганда ўйинга киришиб кетиши осон эмасди. Раҳматуллаев асосий таркибда тушган ўйинлар ҳам бўлди. Бизга марказда тезкор футболчилар керак эди, шу боис бугун захирада қолди.



- Натижани ҳисобга олмаганда ўйинда қониқиш ҳосил қилдингизми? 

- Ҳужум қилишга ҳаракат қилдик. Бугун йигитларда характер етишмади. Ҳужумларнинг кўпи тажовузкорлик туфайли охирига етмади. 0:3 ҳисобида ютқаздик, ўйиндан ҳам умуман қониқмадим.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика