UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Асқар Толибжонов: “Режада Қатардан ташқари ўйинлар ҳам бор” Янгиликлар

Асқар Толибжонов: “Режада Қатардан ташқари ўйинлар ҳам бор”

Бугун сайтимизда шу йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дохада Қатар термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.
ФИФА расмий сайтида бу ҳақда хабар берилмаган бўлса ҳам, тақвимда шу ўйин бўлиб ўтиши ёзиб қўйилган. Хўш, чиндан ҳам вакилларимиз Қатар билан назорат баҳси ўтказишадими? Бу саволга жавоб топиш мақсадида Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга мурожаат қилдик.

-   Чиндан ҳам 6 октябрь куни Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган, - дейди Асқар Имомжонович. - Лекин бу ўйин аниқ бўлади деб айтолмайман. Чунки ўзингиз биласиз, араблардан ҳар нарса кутиш мумкин. Улар тўсатдан ўйнамаймиз ёки фалончи куни ўйнаймиз деб туриб олишлари ҳеч гап эмас. Лекин биз назорат баҳсини ўтказиш борасида ҳаракатларни олиб боряпмиз. Бу борада барчаси расман ҳал бўлгач, албатта сизларга маълум қиламиз.
 
-   Бу ўйиндан ташқари яна қандай ўртоқлик баҳслари кўзда тутилган?

-   Режага кўра майда битта, сентябрь ва октябрь ойларида иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчимиз. Бир қатор давлатларга бу борада таклиф юборганмиз ва ҳозир шуларни ўрганиб чиқиш билан бандмиз. Фақат расман шартнома тузилмагани боис рақиб жамоалар номини ошкор қила олмайман.

-   Терма жамоамиз бу йил ҳисобидан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказадими?

-   Ҳа. Май ойида ўйин ташкил қилишни мўлжаллаб турибмиз.
 
-   Агар сир бўлмаса, ким билан ўйнаймиз?
-   Айтганимдек, расмий шартнома имзоланмагунча рақиб жамоа номини маълум қила олмайман. Ҳатто учрашув санасини ҳам айтолмайман. Эртага мураббийлар йиғилиши бўлади. Шундан кейин бунга ойдинлик киритишим мумкин.
 
Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика