UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  1 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  25 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

"Асосий таркибда ҳеч кимга жой кафолатланмаган" — Рустам Турдимуродов Янгиликлар

"Асосий таркибда ҳеч кимга жой кафолатланмаган" — Рустам Турдимуродов

Турдимуродов июнь ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифи бўлгач, андижонликлар матбуот хизматига интервью берди.

Бу йил “Андижон” таркибида дебют мавсумини ўтказаётган 20 ёшли иқтидорли ҳужумчи Рустам Турдимуродов биринчи давранинг охирларини юқори даражада ўтказа олди. 

Айниқса, июнь ойи у учун анча сермаҳсул бўлди. Боиси, ушбу ойнинг энг чиройли голи муаллифига айланди. Қаршида "Қизилқум" дарвозасига урган голи ЎзПФЛ томонидан ойнинг энг чиройли голи дея эътироф этилди. 

Бундан ташқари, Турдимуродов июнь ойининг энг яхши футболчиси номига ҳам сазовор бўлди, чунки у сўнгги 5 та баҳсда 4 та гол уришга эришганди. 

- Рустам, сизни ЎзПФЛ томонидан июнь ойининг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан табриклайман. Номзодлар рўйхати эълон қилинганида бу ҳақда ўйлаганмидингиз?

- Катта раҳмат. Тўғрисини айтсам, бу ҳақда ўйламагандим, чунки бошқа ўйинчиларни статистикаси ҳам яхши эди.

- Шунингдек, сиз июнь ойининг энг чиройли голи муаллифига ҳам айландингиз. Буни ҳам кутганмидингиз?

- Июнь ойида бир қанча жамоа ўйинчилари чиройли голлар уришди. Энг чиройли гол учун эътироф этилишимни кутмаган эдим.



- Энг чиройли голлар учун номзодлар эълон қилинганида сизга кўпроқ қайси гол ёққан? Ўзингизникими ёки...

- Рости, Арвеладзенинг голи кўпроқ ёқди.

- Дарҳақиқат, июнь ойида анча сермаҳсул ўйнадингиз ва 5 та баҳсда 4 та гол урдингиз. Бирдан ўйинингизга бундай кучни қўшиш қандай бўлди?

- Ҳамма ўз вақтини кутиши керак деб ўйлайман. Мени ҳам ўз вақтим келди ва бундан фойдаландим.

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кечяпти? Кўпроқ нималарга эътибор қаратилмоқда?

- Тайёргарлик яхши кечяпти. Ёзги йиғин чоғида спорт формамизни ўз жойига келтириш бўйича иш олиб боряпмиз.



- "Андижон"да дебют мавсумингизни ўтказяпсиз. Бошида ўринбосарлар жамоасида ўйнаб юрдингиз, кейин асосий таркибга жалб этила бошладингиз. Турдимуродов ўз сўзини айта бошлагани мухлисларни хурсанд қилмоқда. Бу масалада нима дея оласиз?

- Ҳа, тўғри, ўринбосарлар жамоасида ўйнадим. Асосий таркибда ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Бунинг учун кучли ўйинчи эканлигингизни исботлашингиз керак.

- Биринчи даврадан қандай таассуротлар қолди?

- Биринчи давра мен учун дарс бўлди. Ўзига яраша сабоқлар чиқардим.

- Биринчи даврадан кейин "Андижон" сафида энг яхши тўпурар бўлиб турибсиз. Чемпионат ва Кубокда жами 5 та гол урдингиз. Иккинчи даврада яна нечта гол уришни мўлжаллаяпсиз?

- Албатта, ўз олдимга мақсад қўйганман. 10 та гол уриш ниятим бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика