UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  3 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  1 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  34 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Ашраф Ҳакими: "Рамазон ойида эрталабки машғулотлар бироз қийин бўлади" Янгиликлар

Ашраф Ҳакими: "Рамазон ойида эрталабки машғулотлар бироз қийин бўлади"

Ашраф Ҳакими Твиттер ижтимоий тармоғида мухлислар саволларига жавоб берди.

Эътиборингизга Твиттер тармоғида ёш футболчи ва мухлислар ўртасидаги мулоқотни тақдим этамиз.

- Сизнингча Жаҳон Чемпионати фаворити?
- Жаҳон чемпионатида кучли терма жамоалар жуда кўп, қайсидир бирини ажратиб кўрсатиш мушкул. Марокко - фаворит эмас, аммо биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Нима деб ўйлайсиз, 13-Кубокни юта оламизми?
- Киевга энг яхши спорт формасида етиб бориш ва мухлисларга қувонч хадя этиш учун биз ҳар куни чин дилдан меҳнат қиляпмиз. Улар бунга ҳақли.

- Криштиануга бир сўз билан таъриф беринг.
- Йиртқич.

- Болаликдаги орзуингиз?
- Она юртим терма жамоаси сафида майдонга тушиш ва "Реал Мадрид"да ўйнаш.

- Кот-д'Ивуарга қарши ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштак чалинганда нималарни ҳис қилдингиз?
- Жаҳон Чемпионатига чиққанимизга, буни уддалаганимизга ишона олмасдим. Ўша вақтдаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу ажойиб эди. Юртдошларинг, бутун мамлакатни бахтли қилганингни сезиш жуда ёқимли.

- Модричга бир сўз билан таъриф беринг.
- Мия.

- Дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси билан бирга, бир нуқтада ўйнаш қандай? Ундан нималарни ўрганишингиз мумкин деб ўйлайсиз?
- Мен ҳар куни у каби футболчи билан елкама-елка шуғуллана олишимдан фахрланаман. Карвахаль - мен учун ўрнак.

- Зиданга бир сўз билан таъриф беринг.
- Элегант инсон.

- Агар Чемпионлар Лигаси финалида зафар қучсангиз, ғалабани қаерда нишонлайсиз?
- Сибелесда, йигитлар билан бирга.

- Қаторасига учинчи, умумий ҳисобда эса 13-кубокни қўлга киритиш, қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Бу ажойиб, шу билан бирга жуда оғир ўйин бўлади. Узоқ давом этган мавсумнинг ўзига хос якуни. "Ливерпуль" ўз ўйини билан финалга ҳақли эканлигини исботлай олди, аммо биз ҳам қатор кучли жамоаларни енгиб ўтдик.

- "Реал" сафидаги дебют ўйини...
- Бу исталган футболчининг ҳаётидаги энг эсда қоларли вазиятлардан бири. Устига устак, бунинг ҳаммаси "Сантьяго Бернабеу"да содир бўлса! Фантастик!

- Зидан сизга айтган энг яхши маслаҳати?
- Ҳар бир машғулотдан кучим борича ишлаш ва ўзлигимни йўқотмаслик.  

- Шу палладаёқ "Олтин тўп"ни топшириш керак бўлса, у кимга насиб қиларди?
- Криштиану Роналду.

- Болаликдаги кумирингиз?
- Аввал ҳам, ҳозир ҳам бу Марсело.

- Севимли таомингиз?
- Кускус.

- Рамазон ойи яқинлашмоқда. Рўза тутасизми? Бу машғулотлар вақтида қийинчилик туғдирмайдими?
- Албатта, ҳа. Бироз қийинроқ. Айниқса, эрталабки машғулотларда. Чанқаганингизда сув ича олмайсиз.

- Роналдунинг "Ювентус" дарвозасига урган голига бир сўз билан таъриф беринг.
- Ақлбовар қилмас.

- Жаҳон Чемпионатида плей-оффга йўл олиш, сиз учун...
- Унутилмас воқеа бўларди ва бу биз учун асосий мақсад. Гуруҳимизда кучли рақиблар бор эканлигини биламиз, айниқса Португалия ва Испания билан беллашувларни сабрсизлик билан кутяпман.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика