UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  5 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  6 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  1 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  10 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  20 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  17 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2

Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди" Янгиликлар

Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Андижон" вақтинчалик бош мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Мухлислар ғалаба кутган эди. Ўйинни жуда зўр ташкил қиладиган жиддий рақибга қарши ўйнадик. Рақибнинг биринчи ва иккинчи ҳудудига ўта олдик. Фақатгина ҳужумни якунлашда муаммоларга дуч келдик. Рақиб бизга имконият бермади ва биз ҳам деярли вазият ярата олмадик. Икки вазиятда биз рақибни қарши ҳужумда ушладик, кейинчалик улар тўп йўқотилгандан кейин бундай ҳолат кузатилиши мумкин деб, бу жиҳатда ҳам ўйнашди. Рақибни яна бир бор ғалаба билан табриклайман. Улар адолатли ғалабага эришишди ва бизни тўлақонли жазолашди.

- Жамоани ўйинга бош мураббийсиз тайёрлаш Сизга қийин бўлдими?

- Бутун бир жамоанинг руҳий ҳолати жуда оғир даражада. Кетма-кет беш мағлубият, жамоанинг бош мураббийсиз қолиши. Жамоа ўртада уйғонгандек кўринганди, бироқ бу етарлича бўлмаган экан. Менимча бизга қийин ҳолатдан чиқиб олиш учун вақт етмаяпти. Ҳозир ҳар 3-4 кунда ўйин. Кетма-кет мағлубият, мағлубият, мағлубият - барча футболчилар руҳий жарликда. Бундан чиқиб олиш учун 3-4 кун камлик қилади.

- Бугунги учрашувда майдони маркази деярли бой берилди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- "Нефтчи"нинг футболчилар бизникилардан кучлилик қилди. Биз фақатгина марказни эмас, тўп йўқотилгандан кейин барча ўз жойига тушиб олиши деган нарса бор, шу жиҳатни йўқотиб қўйдик. Рақибларнинг марказдаги футболчилари бизникилардан тезроқ. Рақиб жарима майдончаси ва ўз жарима майдончамизда футболчиларнинг маҳорати фарқланиб турибди. Масалан биз рақиб жарима майдончаси ичига киролмаган бўлсак, рақиблар 3-4 вазиятдан иккита гол уришди. Мана фарқ.

- Бугунги урилган голларнинг иккаласи ҳам Олег Зотеевнинг қанотидан урилди. У жамоа сардори сифатида ўйнамоқда. Мавсум бошидаги ўйинини деярли намойиш эта олмаяпти. Унинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Биринчи гол Олег Зотеевнинг қанотидан урилмади. У тўп учун курашди ва ғолиб бўлди. Кейин тўпни йўқотдик. Узатма вақтида ўнг қанот ҳимоячимиз жойини йўқотиб қўйди, Сайфиев гол уриб кетди. Иккинчи голда Сиз айтганингиздек, унинг айби бор. Зотеев бирга бир ҳолатда ютқазди. Нима ҳам дея олардим... Исталган футболчи хато қилади. Бирорта хато қилмайдиган футболчи йўқ. Барча футболчилар ундан мамнун. Лекин Олег ўз ишига профессионал ёндашади, машғулотларда бор кучи билан ишлайди ва асосий таркибга лойиқ футболчи.

- Бугунги учрашувда ярим ҳимоячи Рустам Турдимуродов ўрнига Усмонали Исмоналиев майдонга тушди, кейинчалик тезда ҳимоячи ўрнига ҳужумчи Ислам Машуковни ўйинга қўшдингиз. Бу тактик қарашингиз билан боғлиқмиди?

- Бу вабанк. Усмоналига ҳужумда ўйнаш янгилик эмас. Олдин "Андижон"да ҳам, "Бунёдкор"да ҳам ҳужумда ўйнаган. Бизга ҳужумда чаққон футболчи керак эди. Бироқ режаларимиз ўхшамай қолди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика