UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  1 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   44 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  10

Артур Геворкян: "Энг яхши футболчи бўлишим мен учун кутилмаган янгилик бўлди" Янгиликлар

Артур Геворкян: "Энг яхши футболчи бўлишим мен учун кутилмаган янгилик бўлди"

2015 йилда Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган "Насаф" сардори Артур Геворкян ушбу ютуқда жамоадошларининг хизматлари катта бўлганини таъкидлаб ўтди.


- Артур, соврин муборак! 2015 йилги Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлишингизни кутганмидингиз?

- Тўғриси, кутмагандим. Бу мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Албатта бу каби совринларни ютиш футболчи учун жуда қувонарли ҳолат. Ўтган йили биз Ўзбекистон кубогини қўлга киритишни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйгандик. Шу боис бор эътиборимни жамоавий ютуқларга қаратганман. Мени энг яхши деб топишгани учун хурсандман. Бу ютуқ замирида нафақат мени, балки бутун жамоадошларимнинг хизматлари ётибди. Уларсиз мен бу каби совринларга эга чиқолмасдим. Шу фурсатдан фойдаланиб, мен бутун жамоадошларимга, мураббийларимга раҳмат айтмоқчиман. Бу совринда уларнинг хизматлари юқори.

- Янги мавсумда ўз олдизга қандай мақсадларни қўйгансиз?

-  Мен учун жамоавий ютуқлар катта аҳамият касб этади. Шу боис шахсий мақсадларни бир четга суриб қўйган ҳолда, бор эътиборимни жамоавий мақсад ва вазифаларни  амалга оширишга қаратаман.

- 2015 йилда Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилди. Рўзиқул Бердиев эса сўровнома натижаларига кўра, иккинчи ўрин билан чегараланди. Сизнингча, ўтган йили ким энг яхши мураббий бўлишга лойиқ эди?

- Менга қолса Рўзиқул Бердиевни биринчи ўринга қўйган бўлардим. Ўтган мавсумда Бердиев Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Чемпионатда бронза медалларини олдик. Мана яқинда Ўзбекистон Суперкубогида ҳам зафар қучдик. Тўғриси, бу сўровномада кимлар иштирок этади ва қай тарзда аниқлашади билмадим-у, аммо менинг шахсий қарашимча, Рўзиқул Бердиев 2015 йилда энг яхши мураббий бўлишга муносиб эди. Бу билан Самвел Бабаянни ранжитмоқчи эмасман. Бабаян ҳам яхши мутахассис. Бу икки мураббий бир-биридан фарқ қилади ва уларнинг футболга бўлган қараши ҳам бошқача. Мен учун Рўзиқул Бердиев энг яхши мураббий.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика