UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  4 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  2 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  34 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

"Арсенал"га ўтишига қаршилик қилган Карпин ва Купернинг футболчилар билан тил топишиши — Элдор Шомуродов Янгиликлар

"Арсенал"га ўтишига қаршилик қилган Карпин ва Купернинг футболчилар билан тил топишиши — Элдор Шомуродов

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинида иштирок этаётган "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан МТЖ ва хусусан Россиядаги фаолияти ҳақида қисқача суҳбатлашдик.

Даставвал терма жамоадаги машғулотлар жараёни ва Эктор Купернинг услуби ҳақида гап борди.

- "КХДРга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Машғулотлар қизиқарли ва ранг-баранг ўтмоқда. Барча мураббийнинг ўзининг тактик тарафлама қараши ва услуби мавжуд. Масалан "Ростов"да ҳам асосан 5 ҳимоячи билан, яъни ҳимоявий услубда ўйнаймиз. Купер ҳам асосий урғуни ҳимояга қаратмоқда. Исталган мураббийлар қандайдир жиҳатлари билан бир-биридан ажралиб туради".


Шомуродов Купернинг ажралиб турадиган жиҳати ҳақидаги саволга бироз ўйланиб шундай деди:

- "Қувонтирган жиҳат шуки, Эктор Купер жуда тез фурсатда футболчилар билан чиқишиб кетди".


Сўнгра Шомуродовдан "Ростов"даги фаолияти, хусусан Карпиннинг қандай мутахассис эканлигини сўрадим.

- "Валерий Карпин қандай мураббий? Ажойиб мутахассис. "Ростов" айни пайтда турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олгани ҳам фикримни тасдиқлайди. Карпин ўз вақтида кучли футболчи бўлган. Шу боисдан ҳам футболчиларни тушунади ва биз билан жуда илиқ муносабатда. Тактик тарафлама ҳам Карпинни бемалол кучли мутахассис дея оламан".


Элдор Шомуродов асосан захирадан майдонга тушаётганини кучли рақобат туфайли юзага келаётганини ва жамоага кўникиб, мослашиб кетиш жараёнида муаммо йўқлигини таъкидлади.

- "Ростов"да рақобат кучли. Шу боисдан ҳам нисбатан кам ўйин амалиётига эга бўляпман. Жамоага кўникиб, мослашиб кетдим. Бу жараёнда муаммо бўлмади. Бироқ ҳужум чизиғидаги кучли рақобат туфайли асосан захирада майдонга тушяпман. Карпин мен билан мулоқот қилиш чоғида менга ҳам албатта имконият бериши ҳақида айтган. Нолимайман, захирадан майдонга тушириб, имконият ҳам бериб турибди. Мен буёғига астойдил ўзимни кўрсатиш учун янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламан".


Биздаги маълумотларга кўра, янги мавсум аввалида Элдор Шомуродов Россия жамоаларига, хусусан Туланинг "Арсенал" клубига ўтиши мумкин бўлган. Бироқ ушбу трансфер амалга ошмаган. Бу масалани Шомуродов қуйидагича изоҳлади:

- "Ижара? Ҳа, бу рост гап. Янги мавсумнинг охирги йиғини чоғида клуб билан келишган ҳолда ижарага кетмоқчи эдим. Исландиялик ҳужумчи келганидан сўнг ижарага кетишни истагандим. Лекин Карпин бунга рози бўлмади ва мени қўйиб юбормади. "Ростов"да қолишим маълум бўлгач Туланинг "Арсенал" клубидан таклиф тушганди. Лекин ҳали айтиб ўтганимдек, бош мураббий Карпин кетишимни истамади".


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика