UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  8 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47

"Арсенал" мухлислари "Ман Сити" меҳмонхонаси ёнида мушакбозлик қилишди, аммо бинода манчестерликлар йўқ эди Янгиликлар

"Арсенал" мухлислари "Ман Сити" меҳмонхонаси ёнида мушакбозлик қилишди, аммо бинода манчестерликлар йўқ эди

Лондонлик ишқибозлик шу иш орқали "шаҳарликлар"нинг очко йўқотишига умид қилганди.

"Арсенал" мухлислари "Манчестер Сити"нинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини олдидан меҳмонларнинг оромини бузишга ҳаракат қилишди.

"Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Тўпчилар" асосий таъқибчи "Манчестер Сити"дан бир очко кўп жамғарган, аммо битта кўп ўйин ўтказган. Лондонликларнинг чемпионлик сари юришидаги асосий умиди ҳамшаҳарлардан бўлиб турибди.

Тарафдорлар турнинг марказий ўйини олдидан тунги соат 02:00 да "Манчестер Сити" меҳмонхонаси рўпарасида пиротехника воситаларини улоқтиришди, бироз уларнинг бу "ёрдам"и ўзлари ўйлагандек бўлиб чиқмади.


Гап шундаки, "шаҳарликлар" Манчестер шаҳридан пойтахтдаги брон қилинган меҳмонхонага етиб келишмаганди. Амалдаги чемпионлар бугун Лондонга ташриф буюришган.

Эслатиб ўтамиз, 34-турдан ўрин олган "Тоттенхэм" — "Манчестер Сити" учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика