UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  20 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

Анвар Ғофуров: "Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўткуров учун бугунги ҳолат дарс бўлиши керак" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўткуров учун бугунги ҳолат дарс бўлиши керак"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйин кутилганидек бўлди. Икки жамоага ҳам очко керак эди. Вазиятлар бўлди. Буни устида ишлаяпмиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Охирги нуқтани қўйиш пайтида учинчи нуқтада совуққонлик етишмаяпти. Гол уриш учун нимадир ҳалал беряпти. Хатолар устида ишлаймиз, қайтадан ўйинни анализ қиламиз. Ўйинимизни яхшилаш учун анча ишлашимиз керак.

– Учинчи нуқтада совуққонлик етишмаяпти деб айтдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

– Бизда тажрибали футболчилар бор. Вазиятларни охирида тушунмовчилик бўляпти. Негадир вазиятни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотларда буни устида кўп ишлаяпмиз, аммо фойдаси бўлмаяпти. Бу нафақат учинчи ҳудудда, балки майдонни бошқа қисмларида ҳам кузатилмоқда. Анчадан бери "Бунёдкор" ҳозирги услубда футбол ўйнашини истаб юргандик. Бизда бош мураббий бор эди, унинг услубида ўйнардик, биз эса фақат ўз ишимизни бажарардик. Мана энди мураббий сифатида ўзим ўйлаб юрган услубда ўйнамоқдамиз. Мен ҳам "Бунёдкор" яхши ўйин кўрсатиб, ғалабаларга эришишини ва ўз ўрнига қайтишини хоҳлайман. Бироқ, 11 нафар футболчини бир мақсад йўлида бирлаштириш осон иш эмас. Имконият бўлса, жамоада рақобатни ошириш учун янги футболчиларни олиб келамиз. 

– "Бунёдкор" бешта турда учта қизил карточка олди. Бунга муносабатингиз қандай?

– Тоҳирбекни биз ўйинни кучайтириш учун майдонга туширгандик. У режа бўйича ҳужумни кучайтириш керак эди. Билмадим, кўпинча бундай ҳолат бир сония вазиятни назорат қилмасликдан келиб чиқади. Ҳеч қайси футболчи ўзи истаб бундай қилмайди, бу 100% аниқ. Усмонали ҳам "Андижон"га қарши ўйиндан кейин анча афсусланганди. Биз бунинг устида ишламоқдамиз. Бир нарса аниқки, бу нарса атайлиб қилинмаяпти. Бу ҳам футболнинг бир қисми.

– Ўтган турда ҳам Фарҳод Ўткуровга захирага олиниши дарс бўлиши керак эди деб айтгандингиз. Бугун ҳам эрта захирага олингач, у билан бироз вақт суҳбатлашиб турдингиз. Умуман, Фарҳод Ўткиров билан нима содир бўляпти?

– Бу оддий иш жараёни. Ўтган ўйинда ҳам унга маълум талаблар қўйилганди. Фарҳод Ўткуров бу вазифаларни бажармаганди. Шундан сўнг, у машғулотларда яна ўзини кўрсатди. Бугун ҳам уни аввалроқ захирага олмоқчи бўлгандим, аммо унга яна имконият бердим. Афсуски, у ўзига берилган топшириқни яна бажара олмади. Ўткиров жуда кўп нарсага қодир. Унга ҳали етарлича имконият берилади. Бироқ, бу чексиз давом этмайди. Қачондир, унга бўлган ишонч ҳам тугаши мумкин. Шундай экан, у ўзига берилган имкониятлардан иложи борича тезроқ фойдаланиши керак. Бугунги ҳолат Ўткуровга дарс бўлиши лозим. Акс ҳолда, мураббийлар штаби билан ўз хулосамизни чиқарамиз. 

– "Бунёдкор" бугун очко йўқотдими ёки бир очкога эга чиқдими?

– Қийин савол. Бир нарса дея олмайман. Ҳамма айб ўзимизда. Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика