UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз ротация қилишда давом этдик. Чемпионат ўйинларидан олдин ким билан ишлашда давом этишни билиб олишимиз зарур эди. Барчага имкон беришга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз даражаси тушиб кетди.

- Фикрларингиздан келиб чиқсак, жамоа Суперлигада хавфли худудни тарк этиш учун кубокни қурбон қилаяпти десак бўладими?

- Йўқ, гуруҳдан иккита жамоа чиқади. Охирги ўйинимизда асосий таркибга яқин жамоани майдонга ташлаймиз.

- Охирги иккита ўйинда тўпни дуч келган томонга тепиб юборилаяпти. Бунинг сабаби нима?

- Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари кўриниб қолаяпти. Гуруҳ учрашувларида шунақа қийин бўлишини билгандик. Барча жараённи меъёрида ушлашга ҳаракат қилаяпмиз. Урғуни чемпионатга қаратаяпмиз барибир.

- Йигитларда иштиёқ кўринмаяпти...

- Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Бизда энди ким билан давом этиш учун хулосаларимиз бор. Охирги турда натижа учун ўйнаймиз.

- Бугунги натижа жамоа кайфиятига таъсир кўрсатадими?

- Албатта, таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Тегишли хулосаларни чиқарамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика