UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  7 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  3 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   7 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  8 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  9 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0

Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"

Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

Жамоамиз раҳбариятга майдонни тайёрлаб берганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда катта меҳнатни талаб қилди. Футболчилар ҳам буни тушуниб туришибди. Миннатдорчилик билдираман. "Олимпик" ўйин бошида қизил карточка олди. Бугун биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Барчага миннатдорчилик билдираман.

– "Шўртан" учун Ўзбекистон кубоги қандай аҳамият касб этади?

– Ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз. Саволингизга шу тарзда жавоб бераман. 

– "Шўртан"нинг ўз майдонига қайтгани футболчиларга қандай ёрдам беради?

– Жуда хурсанд бўлдик. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади.

– Кубокдаги кейинги баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

– Тўғриси, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида. У ўйин ҳақида ўйлашга эрта. Кейинги ўйинимиз "Динамо"га қарши. Бор эътиборимиз фақат шу баҳсда. 

– Ўйиннинг 17:00 га қўйилиши қанчалик тўғри бўлди?

– Ташкилотчилар шуни хоҳлашди. Икки жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнашди. Қизиқарлироқ ва тезроқ ўйин хоҳласак, бунда об-ҳавони ҳам ҳисобга олиш керак. Бугун менимча у қадар иссиқ бўлмади. Кейинги учрашувлар кечроқ бошланиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика