UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди"

Про лига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйиндан аввал "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланишга интилишини уқтиргандик. Афсуски, ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди. "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувни таҳлил қилиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. 

- Жамоа ўтган тур пешқадам "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, кубокда ҳам ёмон иштирок этмади. Лекин барқарорлик етишмаяпти. Бунинг учун нима устида ишлаш керак?

- Бу, аввало, футболчининг ўзига боғлиқ. Футболда ҳар бир деталга эътибор беришмиз лозим. Буни ўйинчиларга уқтириб келяпмиз. Йигитлар Ғузорда яхши тайёргарликда майдонга чиқишяпти, сафарда эса ўзларини йўқотиб қўйишяпти. Буни муҳокама қиламиз. Камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

- Кўзланган натижага эришолмаслигига таркибда рақобат йўқлиги ёки мавжуд ўйинчилардан фойдалана олинмаётгани сабаб бўлиши мумкин. "Шўртан"да қай бир жараён содир бўлмоқда?

- Жамоада рақобат яхши. Ғалаба бўлаверса, йигитларда ўзига бўлган ишонч ортади. Мутаносиблик бўлмаганида, бу натижага ҳам таъсир ўтказади. Фақатгина машғулот орқали камчиликларни бартараф этиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика