UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  1 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  13 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4

Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон аҳлини "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайман. Ўйинни кўрдинглар, "Қўқон-1912" жамоаси бежизга жадвалда етакчи эмаслигини исботлади. Бутун учрашув давомида кучли босимга дуч келдик. Йигитлар ирода кўрсатишди, ўтган ўйинларда бой берилган очколар учун ҳам бугун ютишимиз зарур эди.

- "Олимпик МобиУз" билан ўйинда футболчиларга эътироз қилгансиз. Бугунги ҳолат қандай бўлди?

- Ҳар бир ўйин ортда қолганидан сўнг тарих. "Олимпик МобиУз"га қарши ўйинда йўл қўйилган хатоликлар бошқа қайтарилмаслиги учун ишлаймиз. Бугунги учрашувда футболчилар ўзларига берилган кўрсатмаларни аъло даражада уддалашди. Фурсатдан фойдаланиб бизга ишонч билдираётган мухлисларга ва жамоамиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

- Жасур Ўриновга кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикрингиз?

- Футболчи бу каби вазиятларда ҳар доим ўзини тута билиши керак. Қизил карточка берилдими, демак етарлича асос бор. Жасур Ўринов билан бу борада алоҳида суҳбатлашиб оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика