UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  2 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  11 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

Анвар Бердиев: "Дарвозабоннинг ҳаракатларини оқлаб бўлмайди. Керак бўлса, уни жазолашгача борамиз" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Дарвозабоннинг ҳаракатларини оқлаб бўлмайди. Керак бўлса, уни жазолашгача борамиз"

Про лига тўртинчи туридан ўрин олган "Машъал" ва "Шўртан" (2:0) ўртасидаги дербидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Улардан фойдалана олмадик. Олдинга чиқиб кетганимиз сабаб, иккинчи голни ўтказиб юбордик. Гол уриш учун дарвозага тепиш керак. Бизда вазиятлар бўляпти, аммо зарба йўқ. "Машъал"ни ғалаба бидан табриклайман.

- Дарвозабоннинг бугунги ҳаракати жуда шов-шув бўлиб кетди. Ўша вазиятга кўзингиз тушдими?

- Бу вазиятни кўра олмай қолдим. Футболчи билан гаплашиб олдим. Бу футболчи учун жуда ёмон нарса, оқлаб бўлмайдиган ҳаракат. Бу вазиятни таҳлил қилиб, керак бўлса дарвозабонни жазолашгача борамиз. 

- Бугун бешта футболчини алмаштирдингиз. Захира футболчилари қанчалик ишончни оқлади?

- Жамоа ютқазгандан кейин улар ўйинни кучайтира олмади деган хулосага келиш мумкин.

- Кубок ўйинларида "Шўртан"нинг мақсади қандай?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Лекин футболда омад деган нарса ҳам бор. Рақиб дарвозабони бугун яхши ҳаракат қилди. Дарвозабон голдан сақласа, жамоа ғалаба қозонади.

- Анвар ака, матбуот анжуманига кечикиб келишингизга нима сабаб бўлди?

- Футболчиларим билан қаттиқ суҳбатлашиб олдим. Кечикишимга айнан шу нарса сабаб бўлди. Улардан ўйинда шижоатлироқ бўлишларини талаб қилдим. Агар бу тарзда давом этсак, олдимизга қўйилган вазифага эришишимиз қийин бўлади.

- Кейинги ўйин "Арал"га қарши. Бу ўйин қандай ўтишини таҳмин қиляпсиз?

- Биринчи навбатда "Машъал"га қарши ўйинни таҳлил қилишимиз керак. Кўп нарсани майдондаги футболчилар ҳал қилади. Олдинги чизиқда ҳаракат қилаётган ҳужумчиларимиздан кўпроқ нарса талаб қилишимиз керак. Тўртта тур ортда қолди, ҳужумчиларимиз ҳали гол уришгани йўқ.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика