UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   3 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  30 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

Андрии Мельник: "Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим, аммо бугун ҳайратда қолдим" Янгиликлар

Андрии Мельник: "Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим, аммо бугун ҳайратда қолдим"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Украина аъзоси Андрии Мельник сайтимизга интервью берди.

"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Ниҳоят, мураббий юқори даражада ўйнай олишимни исботлашим учун имконият берганидан хурсандман. 

Жамоамизда ҳар бир ўйинчи ўз олдига юксак мақсад қўяди, жамоавий вазифамиз эса ғалаба қозонишдан иборат. 

Бугунги икки голимни рафиқам ва фарзандимга бағишлайман.

Тўғрисини айтсам, гуруҳ босқичидан кейин мухлислар анча кам бўлади деб ўйлагандим. Аммо бугун уларнинг сони аввалгидан ҳам кўп эканлиги мени ҳайратда қолдирди. Ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлови бизга қўшимча куч бағишлайди. 

Бизнинг вазифамиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва бунинг учун бор кучимизни ишга солиб, ҳар бир учрашувни финал каби ўтказамиз", деди дубль муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика