UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Андрей Акопянц: "Ўзбекистон клубидан таклиф оламан деб ўйламагандим" Янгиликлар

Андрей Акопянц: "Ўзбекистон клубидан таклиф оламан деб ўйламагандим"

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Андрей Акопянц айни пайтда "Бухоро" клуби сафида кўрикдан ўтмоқда.
Ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетаси мухбири Акопянцдан интервью олди. Қуйида унинг энг асосий қисми билан танишиб олиш мумкин.

- Сизни яна Ўзбекистонга қайтишингизни кутмагандик. Буни ўзингиз қандай изоҳлайсиз?
- Очиғи, ўзим ҳам бундай бўлади деб ўйламагандим. "Бухоро" таклифи кутилмаганда юз берди. Улар жамоада ўзимни синаб кўришимни айтиб таклиф билан чиқишди. Бу таклифдан жуда хурсанд бўлдим ва ўйлаб ҳам ўтирмай розилик бериб ватанимга қайтдим. Қолаверса, Ўзбекистон менинг ватаним ва бу ерга ҳамига қайтишни хоҳлардим.

- 2009 йил Самарқанднинг "Динамо" клубидан кетгач Россияда фаолият олиб бордингиз. Қайси клубларда ўйнадингиз?

- Россияда "Нижний Новгород", "Луч Энергия", "Факел" ва "Химки" клублари шарафини ҳимоя қилдим. Бу жамоаларнинг барчаси Россия биринчи дивизиони иштирокчилари эди.

- Бу йил 37 ёшга кирасиз. Шу боис фаолиятингизни якунласангиз керак деб ўйлагандик...

- Тўғри, кўпчилик шундай ўйлаганди. Лекин мен футболдан чарқаганим йўқ ва майдонга чиқиб югуришни хоҳлайман. "Химки"дан кетгач бутсаларимни михга илиш ҳақида ўйладим. Бироқ "Бухоро"нинг таклифи фаолиятимни давом эттиришга туртки бўлди.

Б.Турсунов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика