UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  2 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  5 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   8 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  35 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0

Али Ҳасанзода: "Бизнинг мақсадимиз ярим финал. Осиё минтақаси вакиллари чорак финалга қадар етиб боришларига умид қиламан" Янгиликлар

Али Ҳасанзода: "Бизнинг мақсадимиз ярим финал. Осиё минтақаси вакиллари чорак финалга қадар етиб боришларига умид қиламан"

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Эрон - Гватемала (9:4) учрашувидан сўнг Эрон терма жамоаси аъзоси Али Ҳасанзода сайтимизга кичик интервью берди.

- Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз?

- Жуда яхши ўйин ўтказдик, аммо биринчи бўлимда Гватемала бизни ҳайрон қолдира олди ва 3та гол урди. Танаффусдан сўнг ўзимизга келиб олдик ва ғалаба қозондик. Иккинчи бўлим Эроннинг кучини намойиш этиб берди.

- Эрон муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал этди. Францияга қарши кечадиган учинчи тур учрашуви жамоа учун шунчаки расмиятчилик бўлиб қолмайдими?

- Йўқ, албатта. Биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритмоқчимиз. Шунингдек, биз ўйиндан-ўйинга ўсиб боришни мақсад қилганмиз.

- Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги мақсадлари қандай?

- Эрон сўнгги мундиалларда яхши иштирок этмоқда. Биз ушбу анъанани давом эттиришни мақсад қилганмиз. Бизнинг мақсадимиз ярим финал босқичи.

- Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Осиё мамлакатлари ҳақида ҳам фикр билдириб ўтсангиз?

- Афғонистон ва Ўзбекистон жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Таиланд ҳам кейинги босқичга чиқишга улгурди. Умид қиламанки, чорак финалга қадар етиб борадиган Осиёлик жамоалар сони кўп бўлади.

- Ҳозирги кунда кўпчилик Эрон терма жамоасини ва шахсан мураббийни танқид қилишмоқда, аммо натижалар яхши. Бундай танқидларнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Биз намойиш этаётган ўйинимиз билан Эрон футзалининг даражасини намойиш этмоқдамиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика