UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  8 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  2 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  3 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  55 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3

Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари Янгиликлар

Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари

Про лиганинг 11-тури ортда қолди. Биз эса ўз анъанамизга кўра турнинг энг яхшиларини аниқлаймиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони - Машҳур Муҳаммаджонов  ("Хоразм")

"Хоразм" жамоаси бу турда ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди. Муросасиз ўтган ўйинда мезбонлар посбони Машҳур Муҳаммаджонов маҳоратини кўрсатди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди. "Хоразм" сўнгги маротаба 5-турда "Дўстлик" билан учрашувда шундай кўрсаткич қайд этганди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси -  Шерзод Қодиров ("Дўстлик")

Қайсидир маънода турнинг кутилмаган натижаси "Бухоро" - "Дўстлик" учрашувида қайд этилди. Пойтахт клуби чемпионат етакчисига 2 та гол урди ва ҳисобда дастлаб олдинда бораётганди, якунда эса мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Ўйиндаги "Дўстлик"нинг икки голига сўнгги баҳсларда ёрқин ўйин кўрсатаётган Шерзод Қодиров муаллифлик қилди. Шерзод Қодиров Алексей Евстафеев бошчилигидаги охирги 3 та баҳсда 4 та гол, 1 та ассист амалга оширди. "Бухоро" бу ўйинга қадар 1 та тўп олиб чиққан бўлса, "Дўстлик" бу ишни битта ўйинда икки маротаба уддалади. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи - Алексей Евстафеев ("Дўстлик")

Про лигада жорий мавсумда дебют қилаётган “Дўстлик” “Бухоро” фонида кучсиз, нисбатан тажрибасиз жамоадек гавланаётганди. Лекин унутмаслик керакки, пойтахт клуби тажрибали мураббий Алексей Евстафеев қўлига ўтгач илк ғалабасини қўлга киритди, жамоа ўйинига мазмун кирди. Унинг шогирдлари 11-турда кучли рақибдан очко олишга муваффақ бўлди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика