UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  0 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  7 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  36

Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Машъал" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алексей Естафеев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кўп жиҳатларда тажриба етишмади. Аниқлик борасида, вазиятларни якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Мезбонлар бугун ўз вазиятларидан унумли фойдаланишди ва ғалаба қозонишди.

- Захирадан қўшилган футболчиларнинг ўйини сизни қониқтирдими?

- Захирадан ёш футболчиларни ўйинга ташладик. Тажриба етишмагани кўриниб турди. Ёш футболчиларга бўш худудларга очилишда тажриба етишмаяпти. Ҳужумда ҳам шу каби муаммоларимиз бўлди.

- Шерзод Қодиров сиз жамоага келгандан буён ўйини очилиб кетди, кетма-кет голлар ураяпти. Бу футболчини сиз кашф қила олдим деб ҳисоблайсизми?

- Мен жамоага келгандан кейин Шерзод битта ўйинда гол урди. Шундан сўнг унга кўпроқ ишонч билдирдик ва ҳозирга қадар ўзини кўрсатиб келмоқда. Албатта, машғулотлар давомида ҳужумчилар билан рақиб дарвозасини ишғол қилишлари бўйича ишлаймиз.

- Ўйиндан ташқари савол. Сизнингча, бу йилги мавсумда қайси жамоалар Суперлига йўлланмасига эга чиқади?

- Бу йилги Про-лигада ҳеч қайси жамоага осон бўлаётгани йўқ. Ҳозир 3-4 та даъвогар клублар бор, мавсум якунида бу саволга жавоб оламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика