UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  0 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  4 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  14 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Барча-барчани, Андижон аҳлини, жамоамизнинг ҳар бир аъзосини, жонкуяр мухлисларни ғалаба ва навбатдаги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Бу жуда катта ютуқ ва байрам. Йигитлар ғалаба бўлган кучли иштиёқ билан ҳаракат қилишди ва натижага эришдик.

- Қўлга киритилган ўта муҳим ғалабадан сўнг қандай эмоцияларни ҳис қилаяпсиз? Жамоадаги кайфият қандай?

- Албатта, бу ғалаба барчамизники. Бугун кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Барчада кайфият аъло даражада.

- "Насаф" кетма-кет 3 та мавсумдан буён кубокда бош совринга эга чиқаётганди. Бу йил жамоа гуруҳ босқичида қолиб кетаяпти. Бунга муносабатингиз қандай?

- "Насаф" ҳеч бир шубҳасиз энг зўр жамоалардан бири. Бу жамоага қарши ўйинларда ҳеч кимга осон бўлмайди. Бугун ҳам кўрдингиз, гол урган жамоа ютиб кетадиган ўйин бўлди. Якунда иштиёқ эвазига голни бизнинг жамоа киритди.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика