UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  13

Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ғалабага жуда яқин келгандик. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилишга уриндик. Афсус, рақибнинг икки голи эвазига ғалабани ушлаб қола олмадик.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар қанчалик ўзини оқлади?

- Ҳимояни кучайтиришни мақсад қилгандик. Орқада 3 та ҳимоячи қўйиб рақиб босимини камайтиришга ҳаракат қилдик. Балки мен хато қилгандирман. Таҳлил қиламиз. Четлатиш ҳам албатта натижага таъсир қилди.



- "Андижон" ҳимоявий ўйинни эрта бошлаб юборди. Биринчи бўлимдаги ўйин иккинчисида кузатилмади. Сизнингча, учрашувнинг энг яхши футболчиси ким?

- Албатта, буни биз ҳам тушуниб турибмиз. Иккинчи бўлимда ҳимояда хатоликлар бўлди. Вазият мутлақо бошқача бўлиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда қарши ҳужум услубида ҳаракат қилдик. Бунақа босим юқори ўйинларда биттагина вазият ўйиннинг боришини ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳамма футболчилар энг яхши бўлишди, алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. 

- Бекмуродов ва Абдуғаниевларнинг алмаштирилиши марказда ўйинни бой берилишига олиб келмадими?

- Бу албатта бизнинг қароримиз. Футболда ҳамма нарса ҳар доим ҳам ўхшайвермайди. "Нефтчи"нинг кучли босими ва ҳаракати режаларимизга таъсир кўрсатди.



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика